Навоийда томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинмоқда

Навоийда томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинмоқда

Навоий вилояти "Ермулккадастр" давлат корхонаси матбуот хизмати

Давлат раҳбари томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришда аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Шунинг баробарида томорқаларда икки-уч марта ҳосил олиниб, бир оила 8-10 сотихли экин майдонидан ўртача 50-60 миллион сўм, баъзилар ҳатто 80 миллион сўм даромад олаётганлиги эътироф этилганди. Вилоятларда ишни шундай ташкил этиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклиги таъкидланди. 


Аҳоли томорқаларига экин экиш режаси:

Жами маҳалла 307 та (212 458 та хонадон), шундан томорқа ер майдони мавжуд 244 та, 136237 та хонадон, 11 530 га томорқа ер майдони.

Тўқсон бости экинлар экилган 7 000 га (60,7%)

Қолган 4 529 га (39,3%) майдонга жумладан, 2 502 га сабзавот, 833 га картошка, 518 га полиз ва 676 га дуккакли ва бошқа экинлар экиш режалаштирилган.


Белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, туманлар ҳокимликлари, ҳудудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда томорқа ерларни дронлар ёрдамида мониторинг қилиш механизми ишлаб чиқилди. 


Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри матбуот хизматининг билдиришича, 2 та дрон ёрдамида Кармана, Конимех, Қизилтепа ва Навбаҳор, Хатирчи туманларидаги 136 минг 2 юзга яқин хонадоннинг томорқа ерлари ўрганилди. 


Туманларда фаолият юритаётган жами 274 та МФЙ да истиқомат қилаётган 136 минг 2 юз та оила тасарруфида 4 минг 528 гектар томорқа ер майдонларига баҳорги қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши режалаштирилган. Шундан 2501 гектар томорқа ер майдонига сабзавот, 833 гектарига картошка, 518 гектарига полиз, 676 гектарига бошқа экинлар (дуккакли, мойли ва бошқа) ни етиштириш кўзда тутилган. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ташкил қилинган вилоят штабининг маълумотига кўра вилоятда 2020 йил 21 апрел ҳолатига 4 минг 139 гектар, яъни, ялпи майдоннинг 91 фоизида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.


Ўрганиш жараёнида айрим хонадонлар томонидан баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаслик, томорқа ерини қаровсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйиш ёки чорва учун озуқабоп беда ва маккажўхори экинларини экиш каби ҳолатларга ҳам дуч келинди. 


Натижада “Хазора” МФЙ таркибига кирган 4 та қишлоқда истиқомат қилаётган 524 та хонадоннинг 22,2 гектар томорқа ерига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида қишлоғда яшовчи фуқаролар томонидан томорқа экин ерларига асосан чорва учун ўт-беда, қолганига маккажўхори экилгани маълум бўлди. Худди шундай “Гулбоғ”, “”, “Маданият”, “Юксалиш” МФЙ ларида ҳам эрта баҳорги сабзавот экинлари, картошка, пиёз, помидор, бодринг ва бошқа маҳсулотлар ўрнига беда ва макка жўхори экинлари экилган. 


Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари:

Кредит ажратиш режаси жами 4,5 млрд.сўм;

шундан экин экиш, ихчам иссиқхоналар қуриш, парандачилик, чорвачилик ва бошқа йўналишлар учун 3,5 млрд. сўм,

Сув таъминоти оғир жойларда суғориш қудуқларини қазиш учун 1,0 млрд. сўм.

Томорқа хизматлари фаолиятини ривожлантириш учун қўшимча 10 млрд сўм маблағ талаб қилинади.

Жалб этилган техникалар 1154 та;

шундан, 302 таси ҳайдов ва чопиқ тракторлари, 824 таси мотокультиваторлар ва 28 таси бошқа техника воситалари.


Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ, эндиликда тасарруфида бўлган томорқа ерини ташландиқ аҳволга солиб, ундан ойлаб-йиллаб фойдаланмасдан келаётган томорқа ери эгаларига нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилади. Натижада, ер солиғи белгиланганидан уч баробарга оширилади. Маъмурий чора томорқа еридан мақсадли фойдаланмагунича давом эттирилади. 


Зеро, бугун ҳар бир томорқа эгаси ҳар қарич ер хазина эканлигини, ҳеч бўлмаганида, ўзи ва оиласи эҳтиёжларини имкон қадар қондириши тақозо этилаётганини теран тушуниб етиши даркор. 


Report Page