Навоийда темир йўл ташкилотида ўтказилган профилактик тадбирда қатор камчиликлар аниқланди

Навоийда темир йўл ташкилотида ўтказилган профилактик тадбирда қатор камчиликлар аниқланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори талаблари асосида Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ томонидан Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Навоий алоқа ва ишорат масофаси темир йўл ташкилотида профилактик ишлар амалга оширилди.

Тадбир жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланди:

-Ташкилотга кириш дарвозасида ишчиларнинг тана ҳароратини ўлчовчи тепловизер ускунаси мавжуд эмас.

-Хужжатларни сақлаш хонаси бетартиб ҳамма нарсалар сочилиб ётибди.

-Хизмат хоналари ҳамда ишчилар овқатланиш хонаси санитария талабларига жавоб бермайди, тозалаш ишлари умуман и олиб борилмаган.

 -Табиий газдан унумли фойдаланмасдан, газ плитасида табиий газ мақсадсиз ёниб турибди.

- Ишчи хизматчилар дам олиш хонаси бетартиб холда.

- Ишчи хизматчилар белгиланган хизмат кийимини киймасдан иш олиб бормоқда.

-“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг иш вақтида мобил телефондан фойдаланмаслик тўғрисидаги буйруғи талабларига амал қилинмаябди.

- Ташкилотда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни тезкорлик билан фош этиш ва ҳозирги замонавий ахборот технологиялари талабларига биноан кузатув камералари ўрнатилмаган.

 Мазкур ташкилотда аниқланган камчиликлар юзасидан юқори мутасадди ташкилотларга тақдимномалар киритилиб, ижроси назоратга олинди. Бу каби тадбирлар ходимларни касбига маъсулият билан ёндашишини ҳамда ички хизмат интизомига риоя қилишларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ўтказилаётган профилактик ишлар кенг қамровли бўлиб, ҳудуд бўйлаб давом этмоқда.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Report Page