Навоийда порани ютиб юборган қонунбузарга чора кўрилди

Навоийда порани ютиб юборган қонунбузарга чора кўрилди


Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган “Қарнаб” кузатув блок постида 1-сменада хизмат олиб бориш учун жалб этилган ЙПХ инспектори сафдор Зафар Муҳаммадов Қарнаб-Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган нексия-1 русумли автомашина ҳайдовчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётганлиги сабабли тўхтади. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда тошкентлик ҳайдовчи М.А давлат рақами белгисини ўзгартирилганлигига гувоҳ бўлади. ЙПХ ходими тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштириб автомашина жарима майдонига олиб борилади. “Пайтавасига қурт тушган” фуқаро М.А ЙПХ инспектори сафдор З.Муҳаммадовга машинасини қайтариши эвазига 1 млн сўм пул беришини айтади.

М.А ходимнинг бир неча маротаба пора бериш қонуний жавобгарликка олиб келишини айтсада таклифини тўхтатмади. Шундан сўнг, сафддор З.Муҳаммадов вилоят ИИБ бошлиғи номига ўз билдиргиси билан мурожаат этди. Эртаси куни ҳам фуқаро ЙПХ инспектори билан учрашиб 100 АҚШ долларини унга тутқазди. Ҳолатни ўрганиш учун келган тадбир иштирокчилари – ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимларини пайқаган М.А пулни олиб шу заҳоти ютиб юборади.

Пора тариқасида берилган пулни ютиб юборган қонунбузар ҳар қандай ҳолда ҳам қилмишлари учун жавоб беришга мажбур. Чунки тиббиёт ходимлари М.Ада эндоскопик  текширув ўтказиб, унинг ошқозонидаги 100 АҚШ долларини олишга муваффақ бўлишди. Тошкентлик ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page