Навоийда ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари фирибгарлик ҳамда пора бериш билан боғлиқ жиноятга чек қўйди

Навоийда ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари фирибгарлик ҳамда пора бериш билан боғлиқ жиноятга чек қўйди


Инсон умри давомида ҳунар ўрганиб, билим олиб жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлайди. Сабр-матонати билан юксак натижаларга эришиши, ҳам ўзи учун, ҳам атрофдагилар чун бирдек манфаатлидир. Таассуфки, орамизда обрў мартабага ёки сердаромад лавозимга осонгина эришишни мақсад қилганлар ҳам учраб турибди. Халқимиз “Қарс икки қўлдан чиқади” деб бежизга айтмаган. Худди шундай келажаги калта йўлни танлаганларни чув тушуришга ҳаракат қилаётганлардан бири энди фаолиятини давом эттиролмайди.

      2021 йилнинг 12 июль куни фуқаро Х.З Навоий вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, Навоий Кончлик касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълим устаси вазифасида ишловчи М.П исмли шахс унинг яқин таниши П.Рни ишини Зарафшон шаҳридаги “Навоий Кон Металлургия комбинати”дан Навоий шаҳри “ГМЗ-1”га кўчириб бериш ва унга тоифа олиб бериш эавзига 1000 (бир минг) АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.П Навоий шаҳар “Учқудуқ” кўчасида аризачи Х.Здан 1000 (бир минг) АҚШ долларини ва Р.Пнинг фуқаролик паспорти ҳамда дипломи нусхаларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Минг афсуски фирибгар аёлнинг режаси амалга ошмади. 3 фарзанднинг онаси номига доғ бўлди, холос.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

        

   

  



Report Page