Навоийда 6 минг дона пиротехника воситалари ўз манзилига етиб бормади

Навоийда 6 минг дона пиротехника воситалари ўз манзилига етиб бормади

December 04, 2020

Навоийда 6 минг дона пиротехника воситалари ўз манзилига етиб бормади.

2020 йилнинг 3 декабрь куни Навоий шаҳар 7-кичик туманидаги “Империал” кафеси олдида 2004 йилда Қизилтепа туманида туғилган икки нафар вояга етмаган шахс Дониёр ва унинг ўртоғи Алишер (исми шарифи ўзгартирилган) Бухоро вилояти Ғиждувон деҳқон бозоридан Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “ТРЕНИЯ” номли 10 блог 6000 дона пиротехника воситасини олиб келиб, сотаётган вақтида ҳудуд профилактика инспектори капитан А.Назаров томонидан қўлга олинди."Ҳурматли ота-оналардан яна бир бор ўз фарзандларига масъулятли бўлишларини сўраб қоламиз. Пиротехника воситаларини савдоси билан шуғулланиш ва улардан фойдаланиш ҳамда сақлаш қонунан тақиқланади. Биз фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун тун-у кун хизматдамиз "-дейди профилактика инспектори капитан А.Назаров.

Фото: Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Фото: Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навоий шаҳридаги харидорга 1 миллион 300 минг сўмга сотмоқчи бўлган Дониёр ва Алишерга тегишли чоралар кўрилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати








Report Page