Навоийда 5 та объект ЮНЕСКО рўйхатига киритилади

Навоийда 5 та объект ЮНЕСКО рўйхатига киритилади

https://t.me/navoiuz_official

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 11-сонли йиғилиш баёнининг 107-бандига мувофиқ “Буюк Ипак Йўли”нинг Зарафшон-Қорақум қисмида жойлашган “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш топширилган.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан юқорида кўрсатилган объектларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича Ўтган йилнинг 20 майида вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Ўрта Осиё Ҳалқаро тадқиқотлар институти ("IICAI") ўртасида лойиҳанинг умумий қиймати 1100,0 млн.сўмлик икки томонлама шартнома имзоланди.

“Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида тўлиқ якунланади.

https://t.me/navoiuz_official



Report Page