Навоийда “4 эчкини тунаган 4 ўғри” топилди

Навоийда “4 эчкини тунаган 4 ўғри” топилди


Нурота туман ИИБга 1963 йилда туғилган, Нурота тумани, “Қизилча” МФЙда истиқомат қилувчи В.У. ариза орқали мурожаат этиб, қишлоғи ҳудуди яйловларида ўтлаб юрган, ўзига тегишли бўлган майда шохли моллари орасидан бозор нархида умумий қиймати 2 миллион сўм бўлган 4 бош эчкиси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Туман ИИБ ходимларининг тезкор тергов жараёнлари натижаларида аниқланишича, ушбу жиноятни 1990 йилда туғилган, Кармана тумани “Арғун” МФЙда яшовчи Т.Б., 1988 йилда туғилган, Нурота тумани “Темирқовуқ” қишлоғида истиқомат қилувчи З.Н., 2000 йилда туғилган, Кармана тумани “Арғун” МФЙда яшовчи Ф.С. ҳамда 1999 йилда туғилган, Кармана тумани “Қосим Шайх” кўчасида истиқомат қилувчи Я.К.лар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги маълум бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Т.Б., З.Н., Ф.С. ҳамда Я.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати




Report Page