Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 13-15 декабрь кунлари Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари умумий раҳбарлигида «Бошқарув органлари, ҳарбий қисмлар ва муассасаларининг юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, ҳамкорликдаги кучга эга тузилмаларнинг бўлинмалари билан ҳамкорликда Хатирчи тумани хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқи 3 босқичда ўтказилиб, биринчи босқичда ўқув машқ қатнашчиларининг Юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, Хатирчи туман ҳудудида юзага келган фавқулодда вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш тартиби текширилди.

Ўқув машқи даврида туман ҳудудига киришга уринган жиноятчиларни тўсиш ва уларни қўлга олиш, туман ҳудудини тўсиқ постлари ёрдамида қуршаб олиш, оммавий тартибсизлтикларни бартараф этиш, аҳоли яшаш хонадонларнинг бирида ис газининг тарқалиши ва ёнғин чиқиши оқибатида жабрланганларни қутқариш, қўрикланадиган объектларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда мудофаа режасини ҳаракатга келтириш, аҳоли яшаш пункти ҳудудида яширинган қуролланган жиноятчиларни излаб топиш ва уларни қўлга олиш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқи даврида Хатирчи туман хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ҳамкорликдаги кучга эга тузилмалар зиммасига юклатилган вазифаларнинг барчаси бажарилди.

Навоий вилоят ИИБ Ахборот хизмати 


 

Report Page