"Навоий вилояти Навбахор тумани “Янги-йўл” махалласида яшайдиган 2-гурух ногирони Ш.У ақли заифлигидан фойдаланиб бўйнига арқон билан азоб берган” номи остида тарқалган видеолавҳага МУНОСАБАТ

"Навоий вилояти Навбахор тумани “Янги-йўл” махалласида яшайдиган 2-гурух ногирони Ш.У ақли заифлигидан фойдаланиб бўйнига арқон билан азоб берган” номи остида тарқалган видеолавҳага МУНОСАБАТ


2021 йилнинг 23 январь куни “Telegram” тармоғининг “Navoiy kanal” ида "Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Янги-йўл” махалласида яшайдиган 2-гурух ногирони Ш.У ақли заифлигидан фойдаланиб бўйнига арқон билан азоб берган” номли видеолавҳаси тарқалди.

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати
Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

Ушбу видеолавҳани ўрганиш давомида видеолавҳадаги шахс ҳақиқатдан ҳам Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.У эканлиги ҳамда ҳолат 2021 йилнинг 22 январь куни соат 14:00 да Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида содир бўлганлиги маълум бўлди. Мазкур видеолавҳа фуқаро П.К томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида шунчаки ҳазил учун олингани ва дўстларига ташлагани, ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлиги аниқланди.

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати 



Каналга обуна бўлиш: @Navoi_iib_axborotxizmati

Report Page