Навоий вилояти ИИБ томонидан ҚИДИРУВ!

Навоий вилояти ИИБ томонидан ҚИДИРУВ!


Ҳурматли фуқаролар!

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ томонидан қидирувда бўлган қуйидаги шахслар қидирилмоқда. Атрофдагиларга нисбатан бефарқ бўлманг! Уларни топишда яқиндан ёрдам беринг! Ҳар бир шахсни топишда кўмаклашган фуқарога 10 миллион сўмдан мукофот пули берилиши кафолатланади!

Мелашенко (Железнова) Елена Евгеньевна

Мелашенко (Железнова) Елена Евгеньевна 01.08.1960 йил Тошкент шаҳрида туғилиб, Навоий шаҳри, "А.Авлоний" кўчаси, 18-уй, 39-хонадонда истиқомат қилиб келган. 2018 йил 6 май куни тахминан соат 18:00 лар атрофида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Қурбонов Ғайрат Илхомович

Қурбонов Ғайрат Илхомович, 1990 йил 30 апрель куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилиб, Қизилтепа тумани “Фурқат” МФЙ, "Бунёдкор" кўчасида яшаб келган. 2018 йил 27 сентябрь куни кеч соат 20:00 ларда ишдан чиқиб, бедарак йўқолган.

Ҳасанов Бобуржон Абдулло ўғли

Ҳасанов Бобуржон Абдулло ўғли, 01.03.2002 йилда Навоий вилоятида туғилган. Кармана тумани “Хазора” МФЙ, "Тошработ" кўчаси, 139-уйда истиқомат қилиб, 2019 йил 06 июнь куни тахминан соат 07:30 ларда ўз яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтмаган.

Хушвақов Эгамберди Ўразович

Хушвақов Эгамберди Ўразович, 19.11.1957 йил Хатирчи туманида туғилган, Хатирчи тумани, "Авоқли" МФЙ, "Қарғатепа" қишлоғида яшаган. 2013 йил май ойида ишлаш мақсадида Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган «Мойли сой» туз конига ишлаш мақсадида кетиб, яшаш манзилига қайтиб келмасдан, бедарак йуқолган.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Report Page