Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари "Қатағон қурбонлари хотираси музейи"га ташриф буюришди

Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари "Қатағон қурбонлари хотираси музейи"га ташриф буюришди



Ички ишлар ходимларини мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримиз тарихини ўрганиш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш мақсадида вилоят ИИБ ТХТБ ходимлари "Қатағон қурбонлари хотираси музейи"га ташриф буюришди.

Ташриф давомида ходимлар миллатимиз фахр-у ифтихори бўлган Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон сингари юзлаб улуғ зотларга тегишли адабиётлар, сиёсий ҳужжатлар эскизи билан танишдилар. Барчамизнинг тақдиримизга дахлдор бўлган тарихий адолатни тиклаш, шу тарихдан сабоқ чиқариб, бугунги ва келажак ҳаётимизга онгли қарашни шакллантиришда музей экпонатларининг аҳамияти беқиёс.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Report Page