Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда кўплаб кузатувчилар муҳокамаларига сабаб бўлган “Навбаҳорда тарвуз сотувчини дўппослади” мазмунидаги видеолавҳага расмий муносабат

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда кўплаб кузатувчилар муҳокамаларига сабаб бўлган “Навбаҳорда тарвуз сотувчини дўппослади” мазмунидаги видеолавҳага расмий муносабат


2021 йил 20 июнь куни 23:00да  Навоий шахар М.Таробий кўчасида яшовчи С.А бўлажак турмуш ўртоғи Х.З билан Навбахор тумани “М.Улуғбек” МФЙда сайр қилиб юрганида Навбаҳорлик икки маҳаллий фуқаро – 2002 йилда туғилган Х.О ва 2008 йилда туғилган Н.Слар гап бошлаб ноўрин саволлар яъни бу ерга нима сабабдан келганларини сўраб ўзаро тортишиб қолишган.

С.Анинг кўрсатмасига кўра Х.О ва Н.Сдан ташқари яна 2 нафар номаълум шахслар билан биргаликда, жами 4 киши уни ва бўлажак турмуш ўртоғи Х.Зни уриб тан жароҳат етказган.

Шундан сўнг 2021 йил 21 июнь соат 02:00да  С.А  таниши Р.И билан биргаликда Навбахор тумани “М.Улуғбек” МФЙга қайтиб келган хамда Х.О ва Н.Сларни тарвуз сотиб турган жойларидан жанжал кўтариб юз ва бадан соҳаларига уриб хаёт учун хавфли тан жароҳати етказган.  

Мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда. Шу жумладан 22.06.202 санасида  Суд тиббиёт экспертизасини ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Навоий вилояти ИИБ АХборот хизмати

Report Page