Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Навоийлик янги шоввозлар” видеолавҳаси тўғрисида расмий МУНОСАБАТ

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Навоийлик янги шоввозлар” видеолавҳаси тўғрисида расмий МУНОСАБАТ


“Йўлда самокатда учиб кетаётган қизни тепиб, йиқитиб яна устидан мағрурланиб кулишгани етмагандек, буни инстаграмм тармоқларига жойлашибди” изоҳи остида қолдирилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Навоий шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан воқеа жараёни батафсил ўрганилиб, йигитлар шахсига ойдинлик киритилди.

2003 йил туғилган, Навоий шаҳри, “Мирзо Улуғбек” кўчасида истиқомат қилувчи Ж. ёнма-ён қўшниси – 2003 йил туғилган, айни пайтда “Мирзо Улуғбек” кўчасида яшовчи А. исмли қиз билан тенгдошлиги сабабли, олдиндан ўзаро ҳазил-ҳузул қилиб, бир-бири билан дўстона муносабатда бўлган. Бироқ, ноўрин ва меъёрдан ошган ҳазилнинг охири хунук кўнгилсизлик билан тугади. Ж. танишлари – 1998 йил туғилган Ш. ҳамда 1999 йил туғилган Р.лар билан кўчада сайр қилиб юрган вақтда, дўстларига ўзини кўз-кўз этиш мақсадида А.нинг самокатда келаётганидан фойдаланиб, йўлтўсарлик содир этади ҳамда ҳазил тариқасида оёқ кўтарганида, зарба тегмасада, А. қўрқув остида самокатдан йиқилади. Пайтдан фойдаланган Р. ушбу жараённи тасвирга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тарқалишида сабабчи бўлади. Навоий вилоят суд тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, А.нинг йиқилиши натижасида чап оёғининг тизза қисмига 1,5х1 см ҳажмда терисига енгил шикаст етказилган.

Маъмурий ишлар бўйича Навоий шаҳар суди қарорига кўра, қоидабузар Ш. ҳамда Р.лар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Ж.нинг вояга етмаганлиги инобатга олиниб, отаси М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, вояга етмаган фарзанд тарбиясида бефарқлиги инобатга олиниб, энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Report Page