Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизматининг расмий ахбороти

Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизматининг расмий ахбороти

Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 21 октябр санасида ижтимоий тармоқлар орқали Навоий шаҳри Ғалаба шоҳ кўчаси 149-А уйнинг 2 хонадонида яшовчи фуқаро томонидан ўзи яшовчи уйнинг ертўла қисмида юзага келган носозликлар бўйича мурожаат эълон қилинган.

Ушбу мурожаат юзасидан вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, ''Турон юксалиш коммуналчи" УЖМШ ҳамда "Иссиқлик манбаи" ДУК мутасадди ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш ишларига асосан Ғалаба шоҳ кўчаси 149-А уйга туташ ҳудуддаги "Иссиқлик манбаи" ДУКга қарашли марказий иссиқлик тизимидаги қувурларда юзага келган ёрилишлар натижасида, мазкур кўп қаватли уйнинг ертўла қисмига иссиқ сув сизиб кирганлиги ҳамда сувнинг парланиши натижасида, мазкур уйнинг 2 хонадонидаги электр тақсимлаш шитларида носозликлар юзага келганлиги аниқланди.

Мазкур аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида, мурожаатчининг хонадонидаги электр тақсимлаш шитлари таъмирланиб, электр тармоғи симлари тартибга келтирилди ҳамда "Иссиқлик манбаи" ДУК ходимлари томонидан марказий иссиқлик тизимидаги қувурларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари якунлари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қиламиз.




Фуқароларга эслатиб ўтамиз, юқоридаги каби вазиятлар ҳамда кўп қаватли уйларда коммунал соҳага оид муаммоли ҳолатлар юзасидан вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг туну-кун ишлаб келаётган (79)223-26-22 рақамли диспетчерлик хизмати телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

⚡https://t.me/navoiyvilujkxkb⚡

Report Page