Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизматининг расмий ахбороти

Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизматининг расмий ахбороти

Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармачи Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 11 август санасида ижтимоий тармоқлар орқали Навоий шаҳри ҳудудидаги А.Навоий кўчаси 38-В уйда совуқ сув йўқлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарда акс этган ҳолат юзасидан Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда ушбу кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи "Қизилқум кўрки" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, мурожаатда келтирилган А.Навоий кўчаси 38-В уй "Zarafshan golden group" қурилиш ташкилоти томонидан қурилганлиги ва қурилиш ишлари давомида уйнинг муҳандислик тармоғи тизимлари жумладан совуқ сув тармоғи сифатсиз равишда қурилганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қурилиш ташкилоти йўл қўйилган камчиликларда ўз айбини тан олди ва муаммони бартараф этиш бўйича 11 август кунининг ўзида ташкилотнинг мутасадди ходимлари ҳамда махсус техникаларини жалб этган ҳолда таъмирлаш ишлари бошланди.

Таъмирлаш ишлари якунлари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қиламиз.

Олиб борилаётган таъмирлаш ишларидан фото лавҳалар

Фуқароларга эслатиб ўтамиз, юқоридаги каби вазиятлар ҳамда кўп қаватли уйларда коммунал соҳага оид муаммоли ҳолатлар юзасидан вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг туну-кун ишлаб келаётган (79)223-26-22 рақамли диспетчерлик хизмати телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Report Page