Навоий темир йўл вокзалида йўловчилар саломатлигини сақлаш мақсадида, карантин чора-тадбирлари кучайтирилмоқда

Навоий темир йўл вокзалида йўловчилар саломатлигини сақлаш мақсадида, карантин чора-тадбирлари кучайтирилмоқда


Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ хизмат худудидаги барча корхона ва ташкилотларда, Навоий темир йўл вокзалида доимий равишда санитария тадбирлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, темир йўл вокзали ҳудудида ҳамда темир йўл транспортларида ҳаракатланганда барча йўловчилар бир марталик тиббий ҳимоя ниқоблари ва қўлқобларда бўлишлари, вокзалда ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари талаб этилмоқда.

Темир йўл вокзали кутиш залида ўрнатилган монитор орқали йўловчи фуқароларни ҳушёрликка чақириш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя қилишлари тўғрисидаги  видеороликлар намойиш этиб борилмоқда.

Йўловчилар жўнаб кетганидан сўнг мунтазам равишда дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Бутунжаҳон бўйлаб каронавирусга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўламининг йириклиги аҳоли саломатлигини сақлаш нечоғлик зарурлиги англатади. Бу каби чора-тадбирлар нафақат ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг, балки ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз зарур. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page