Навоий локомотивни бошқараётган маст ҳолдаги машинистга нисбатан қонуний чора кўрилди

Навоий локомотивни бошқараётган маст ҳолдаги машинистга нисбатан қонуний чора кўрилди


Тинчлик ва осойишталик — улуғ неъмат. Улар мужассам бўлган жойда тараққиёт ва ривожланиш барқарор. Ана шу улуғ неъматимизни асраб-авайлашга, осойишталигимизни таъминлаш йўлида ИИБ ТХТБ ходимларининг олиб бораётган  ишлари ҳам тизим тараққиёти учун самарали бўлмоқда. Хусусан,  Навоий темир йўл бекатида ўтказилган рейд натижасида яна бир кўнгилсиз ҳолатни олди олинди. Яъни Кармана тумани Соҳибкор маҳалласида истиқомат қилувчи С.М томонидан бошқариб келинаётган Тинчлик локомотив депосига қарашли маневр локомотиви текширилганда, машинистнинг маст ҳолатда эканлиги аниқланди. Мутахассис текшируви ҳам бу ҳолатни тасдиқлади.

Шундай қилиб тадбир натижасида айни пайтда юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисани олди олинди. Транспорт хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги чора-табирлар давом этмоқда.

Навоий ИИБ Ахборот хизмати

 

Report Page