Навоий ИИБ: Карантин қоидаларини қасддан бузган қиморбозлар қўлга олинди

Навоий ИИБ: Карантин қоидаларини қасддан бузган қиморбозлар қўлга олинди


2020 йилнинг 8 апрель куни кечки соат 21:40 да Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Кармана тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда Кармана тумани ҳудудида ўрганилган тезкор-профилактик тадбир давомида аниқландики, 1960 йил Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали 4 нафар фарзанди бор, Кармана тумани “Каловот” МФЙда истиқомат қилувчи Ф.М. ўзининг яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб, таваккалчилик асосида қурилган ўйинга танишлари – 1980 йил Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, оилали 3 нафар фарзанди бор, Кармана тумани “Зиёкор” МФЙда яшовчи П.Б., 1981 йил Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор, Кармана тумани “Зиёкор” МФЙда истиқомат қилувчи А.Ж., 1985 йил Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор, Кармана тумани “Каловот” МФЙда яшовчи О.Э. ҳамда 1984 йил Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор, Кармана тумани “Каловат” МФЙда истиқомат қилувчи В.Ш.ларни жалб этган ҳолда, карантин қоидаларини кескин тартибда бузиб, мўмай пул эвазига қимор ўйинини ўйнаш жараёнида далилий ашёлар билан қўлга олинди. Қимор ўйини даврасида тикилган умумий қийматдаги 3 миллион 712 минг 500 сўм пул маблағлари ҳамда 7 дона ўйин карталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди. Шунингдек, В.Ш. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан, яшаш хонадонида қиморхона ташкил этганлиги сабабли Ф.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси билан, қимор ўйинининг иштирокчилари ҳисобланган П.Б., А.Ж., О.Э.ҳамда В.Ш.лар Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191- ҳамда 54-моддаларига асосан тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.

“Дунёни сув босса, ўрдакка не ғам”, – қабилида иш юритган қоидабузарларнинг бундай номаъқул хатти-ҳаракати ҳар қандай кишининг энсасини қотириши табиий ҳол. Фуқароларга карантин қоидасига амал илиш қонун доирасида қатъийан белгиланган айни пайтда ўзининг ҳамда оиласининг саломатлигига юзаки қараётган, халқимиз таҳликали жараённи бошдан кечираётган паллада томошабин сифатида қонун бузиш ҳолатларини қасдда содир этаётган шахсларни ҳеч қандай изоҳ билан оқлаб бўлмайди.

Навоий ИИБ Ахборот хизмати



Report Page