Карантин даврида ҳайдовчиларга тўғри ҳаракатланиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Карантин даврида ҳайдовчиларга тўғри ҳаракатланиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашини назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан кучайтирилган карантин даврида автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш қоидаларига риоя этилиши бўйича кенг кўламли ишлар амалга келинмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда тасдиқланган дислокация асосида ҳар кунлик профилактик тушунтириш тадбирлари ташкил этилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича ҳайдовчиларга тушунтиришлар бериб келинмоқда. 

2020 йилнинг 27 июль куни Маъмурий ишлар бўйича Бухоро шаҳар Судида ўтказилган Суд мажлисида ҳам карантин даврида аҳолига енгиллик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасининг 11-бандига асосан бошқарма инспекторлари томонидан 2020 йил давомида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний лицензиясиз шуғулланиш ҳолатлари бўйича 39 нафар фуқарога нисбатан расмийлаштирилган далолатномалар, фуқаролар томонидан белгиланган муддат ичида фаолият қонунийлаштирилиб, автотранспорт воситаси лицензия варақаси билан таъминлаганлиги учун тўпланган иш ҳужжатлари тугатилди. Бу ҳам ҳозирги карантин даврида фуқаролармизга енгиллик яратиб, маъмурий жарима солинмаслигига сабаб бўлди.

Шунингдек, Маъмурий ишлар бўйича Бухоро шаҳар Суди раиси Р.Заиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034 сонли “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳияти юзасидан автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланиб келаётган автотранспорт корхоналари рахбарларига тушунтиришлар бериб ўтилди.

Report Page