Натижадорлик - бош мезон

Натижадорлик - бош мезон

Алишер Эранов

Мамлакатлар ўртасида  кескин рақобат юзага келган ҳозирги даврда тезкорлик билан ўзгариб бораётган янги шароитларга мослашувчан, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этишга қодир давлат хизмати аппаратини ташкил этиш ҳамда бу борада муваффақиятга эришиш муайян давлатнинг халқаро майдондаги рақибатбардошлигини белгилаб беради.

Бироқ ижро ҳокимияти тизимида амалда давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезонларнинг мавжуд эмаслиги, баҳолашнинг аниқ механизмлари йўқлиги ҳамда уларни лавозим бўйича ўстириш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишнинг комплекс баҳолаш тизимига асосланмагани давлат хизматчиларини натижадорликка йўналтириш имконини бермаяпти. Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат бошқарувида самарадорликни ошириш мақсадида давлат хизматчилари фаолиятини холисона баҳолаш бўйича самарали тизим жорий этиш зарурлиги ҳамда натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезон эканини алоҳида таъкидлаган эди.

Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларни бажариш ҳамда ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республиканинг 12 та туман (шаҳар) ҳокимлиги раҳбарлари фаолиятини 73 та энг муҳим самарадорлик кўрсаткичи (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш тизими эксперимент тартибида йўлга қўйилиб, уларнинг рейтинги шакллантирилмоқда.

Шу билан бирга, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжуд эмаслиги маҳаллий ижроия органлари имкониятларининг тўлиқ сафарбар этилмаслигига олиб келаётгани қайд этилди.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

БАҲОЛАШ ТИЗИМИ

Жорий йилнинг 9 ойи якунлари таҳлилига кўра, ЭМСК бўйича ҳоким ва унинг ўринбосарлари фаолияти Янгийўл шаҳрида “аъло”, Ҳазорасп, Чортоқ туманлари ва Хонобод шаҳрида “яхши” ҳамда Янгийўл тумани ва Урганч шаҳрида “паст” даражада деб топилди.

Баҳолаш натижалари асосида ҳокимликларда орқада қолаётган кўрсаткичларни аниқлаш ҳамда кейинги чоракларда уларни яхшилаш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, фаолиятни аниқ режалаштириш имкони яратилди.

Хусусан, Урганч шаҳрида даромад солиғи тўловчи фуқаролар сони 2 145 нафарга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳисобот даври якунларига асосан, мазкур кўрсаткич кўпайиш ўрнига йил бошидагига нисбатан 8 260 нафарга камайиб кетган. Янгийўл, Бўстон, Янгиариқ, Янгибозор, Ҳазорасп туманлари ва Қўқон, Хонобод, Янгийўл шаҳарларида ҳам даромад солиғи тўловчи фуқаролар сони йил бошидагига нисбатан камайган.

Кўрсаткичлар таҳлили пандемия шароитида аксарият корхоналар ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатгани сабабли даромад солиғи тўловчилар сони кескин тушганини кўрсатди. Жумладан, республика бўйича жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, даромад солиғи тўловчилар (расмий бандлар) 4 702 440 нафарни ташкил этган бўлса, пандемия шароитида жорий йилнинг июлида эса мазкур рақам 4 282 900 га тушиб, даромад солиғи тўловчилар сони 419 540 нафарга қисқарган (шундан 190 787 нафари аёллар, 86 639 нафари ёшлар).

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Эксперимент давомидаги кузатишлар туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари учун ҳисобот даврида эришилиши лозим бўлган прогноз кўрсаткичлар аввалдан белгилаб берилган тақдирда, улар томонидан аниқ режалаштирилган тадбирлар асосида тегишли самарадорлик кўрсаткичларига эришиш имконияти бир неча баробар ошишини кўрсатди. Айтайлик, Янгийўл шаҳри ҳокимининг рейтинги биринчи чоракда 61,5 фоизни

Мутахассислар фикрича, коррупцияга қарши қатъий курашилганда давлат даромадлари истиқболда тўрт баробар ортади.

Коррупция даражаси пасайтирилганда бизнес уч фоиз тезроқ ривожланади, аҳоли турмуш фаровонлиги ошади. Айнан шу боис коррупцияга қарши аёвсиз кураш янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнининг дастлабки кунлариданоқ давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланди. Шуниси эътиборлики, коррупцияга қарши кураш мамлакат бошқаруви тизимининг такомиллашуви билан чамбарчас боғлиқ. Шу жиҳатдан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари коррупция даражасининг сезиларли пасайишига олиб келмоқда. Парламент фаолиятини кучайтириш борасидаги ўзгаришлар ҳам шулар жумласидан. Аслида бу йўналишда қўйилган қадамлар жуда муҳим.

Чунки айнан парламент томонидан амалга оширилаётган назорат­таҳлил ва қонунчилик фаолияти бу каби иллатлар илдизига болта уришга бевосита хизмат қилади.

Олий Мажлис Сенатининг Суд­ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан тегишли давлат органлари мансабдор шахсларининг жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларини эшитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм ва Самарқанд вилоятларида халқ деташкил этган бўлса, 9 ой якуни бўйича 100,2 фоизгача кўтарилди.

Қайд қилиш лозимки, самарадорликни баҳолаш тизимлари аксарият ривожланган давлатларда жорий этилган ҳамда амалда давлат хизматчилари натижадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо 30 дан ортиқ давлатда (АҚШ, Франция, Австрия, Япония, Жанубий Корея ва бошқалар) самарадорликни баҳолаш тизимлари орқали ижобий натижаларга эришилмоқда.

Агентлик томонидан давлат хизматида самарадорликни баҳолашда замонавий менежмент усулларини жорий этиш борасида бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. Шу билан бирга, БМТТД, ЕХҲТ, Германиянинг GIZ ва IRZ, Корея Республикаси Ходимларни бошқариш ва кадрлар билан ишлаш вазирлиги, Буюк Британиянинг GPI, Япониянинг JICA, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизмати Россия академияси, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати агентлиги кабиларнинг экспертлари билан ҳамкорлик олиб борилди.

ҚАРОР ЛОЙИҲАСИДА НИМАЛАР

НАЗАРДА ТУТИЛГАН?

Ҳокимликларда ўтказилган эксперимент натижалари ва хорижий давлатлар тажрибаси асосида агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳокимликларда раҳбарлар фаолия ти самарадорлигини

баҳолаш бўйича мутлақ янги тизимни жорий этишни назарда тутувчи “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда ўтказилган таҳлиллар давомида ҳокимликларга улар фаолиятига хос бўлмаган ортиқча вазифа ва функциялар юклатилгани,

ҳокимликлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш бўйича ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги, аниқ мезонлар ва индикаторларнинг белгиланмагани улар фаолиятининг натижадорлиги ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди. Шунга кўра, мазкур муаммоларни бартараф этиш

мақсадида қарор лойиҳасида бир қатор чора­тадбирлар таклиф этилмоқда. Хусусан, туман (шаҳар) ҳокимлари ва улар ўринбосарларига юклатилган вазифа ва функцияларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш орқали республика давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ўртасида жавобгарлик доираси қатъий чегараланади.

Бундан ташқари, амалдаги норматив­ҳуқуқий ҳужжатлардаги маҳаллий ҳокимликлар фаолиятига хос бўлмаган 70 та вазифа ва функция тегишли давлат органларига ўтказиш орқали чиқариб ташланмоқда.

Вазифаларнинг умумий сони доирасида устуворларини аниқлаш ҳамда улар бўйича натижадорликни тавсифловчи энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) белгиланиб, уларга эришиш натижаларини баҳолаш асосида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари рейтинги шакллантирилади.

Йил якунлари бўйича “юқори”, “аъло” ва “намунали” кўрсаткичларга эга бўлган маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари бўйсунув тартибида юқори турувчи орган томонидан лавозим бўйича ўсишини инобатга олган ҳолда раҳбар кадрлар захирасига киритилади.

МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР ЎРТАСИДА

СОҒЛОМ РАҚОБАТ ШАКЛЛАНАДИ

Жорий этилиши кутилаётган баҳолаш тизиминингўзига хос хусусияти шундаки, барча жараён ягона электрон платформа орқали кечиб, мазкур ҳолат баҳолашнинг холис амалга оширилиши ва инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.

Қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши ва баҳолаш тизимининг амалда тўлиқ жорий этилиши маҳаллий ҳокимликлар ўртасида соғлом рақобатнинг пайдо бўлишига ҳамда раҳбарларни натижадорликка йўналтиришга йўл очади. Ҳар бир ҳоким ўринбосарининг вазифа ва функцияларини ягона ҳужжатда белгилаш ҳисобига уларнинг масъулият ва жавобгарлик доираси аниқ чегараланади.

Баҳолаш тизими бўйича электрон дастур яратилиши ҳисобига кўрсаткичларни ҳисоблаш автоматик тарзда амалга оширилади ҳамда мазкур жараёнда инсон омили камайишига эришилади. Натижадорлигига кўра юқори лавозимга тайинлаш амалиётини босқичма­босқич амалга ошириш орқали эса давлат фуқаролик хизматида меритократия принциплари жорий этилади


Алишер Эранов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти мудири ўринбосари

Report Page