Насталиқ: исломий хатларнинг келини

Насталиқ: исломий хатларнинг келини

Ўзбекистон маданий мероси

XV аср ўрталарида темурийлар даврида машҳур хаттот Мир Али Табризий янги тезкор ёзувни таклиф қилди. У насх ва таълиқ хатлари бирлаштириш натижасида пайдо бўлган. Насталиқ ўзининг гўзаллиги ва нафислиги учун "исломий хатларнинг келини" деган номни олган.

Ушбу шоирона ном насталиқнинг фойдаланишида ҳам ўз ифодасини топган – ушбу хатдан асосан китоблар, лирик тўпламлар, муҳаббат мактубларини ёзишда фойдаланилган. Ҳозиргача Ҳофиз, Саъдий, Румий ва бошқа машҳур шоирларнинг шеърлари нашр этишда насталиқ хатидан фойдаланилади.

Насталиқ Эрон ва Покистонда айниқса машҳур бўлиб, у ерда ҳамон асосий ёзув сифатида фойдаланилади.

У стандарт насхдан белгиларнинг кесилган шаклда ёзилиши, лигатурлар сонининг кўплиги, шунингдек, сўз ичидаги боғланган элементлар (белгилар гуруҳлари) элемент охиригача маълум бир қияликда ёзилиши билан фарқ қилади. Насталиқдаги лигатуралар бир-бирининг устига осилиб туради, шунинг учун насхдан фарқли ўлароқ, насталик ёзувида типографик усулда теришнинг имкони йўқ.

Хатлар, уларнинг тарихи ва фарқлари ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумининг XXV жилди – “Миниатюра ва хаттотлик” китобидан батафсил ўқишингиз мумкин.

“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг бош ҳомийси — "Eriell Group" нефть конларига хизмат кўрсатиш компанияси.

Report Page