Наргиза Нематова: Хар бир мурожаатнинг  ечимини биргаликда излаймиз.

Наргиза Нематова: Хар бир мурожаатнинг  ечимини биргаликда излаймиз.

https://t.me/olottumani

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди. Туман ҳокими Наргиза Нематованинг бугунги қабули ҳам айни шу жиҳатдан аҳамиятли бўлди.

Қабул давомида 25 га яқин муаммолар билан мурожаат қилган 20 нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш борасида бўлди. 

Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан бирма-бир муҳокама қилиб.

Фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб ечим изланди.

Ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, сайёр қабулдаги мурожаатларнинг натижаси мутасаддилардан сўралиши маълум қилинди. 

Мурожаатларга тезкор ечим топиш зарур бўлган кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Олот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати




Report Page