Наманганнинг «Сардоба» бозоридаги мудҳиш воқеа

Наманганнинг «Сардоба» бозоридаги мудҳиш воқеа

Наманган вилояти ИИБ хборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги “Сардоба” бозорида бўлиб ўтган мудҳиш воқеа кенг тарқалиб кетди. Шафқатсизларча пичоқ билан жароҳатланган аёлнинг жасади туширилган видеотасвир инсонларда даҳшат ҳиссини уйғотди.

Шу йилнинг 18 июнь куни соат 13:00ларда Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган, бир муддат шаърий никоҳда яшаган собиқ турмуш ўртоғи, Наманган шаҳрида яшаган 1980 йилда туғилган А. И. билан ўзаро зиддиятга борган. А. И. аёлга яна бирга яшашни таклиф қилади ва рад жавобини олгач, жаҳлдан кўзига қон қуюлади.

Шу куни соат 19:00ларда А. И. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда С. О. сотувчи бўлиб ишлаган Наманган шаҳар “Сардоба” МФЙда жойлашган “Сардоба” буюм бозоридаги “Матбуот дўкони”га келади ва улар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида А. И. ёнида бўлган ош пичоғи билан С. О.нинг орқа ўнг кўкрак қисмига бир маротаба урган. Натижада С. О. воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А. И. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page