Наманганга борсангиз, "Афсоналар водийси"га кирмасликни тавсия қиламан.

Наманганга борсангиз, "Афсоналар водийси"га кирмасликни тавсия қиламан.

OLIMJON

Бугун(21.02.2021 куни) иш билан Наманганга боргандим. 

Зарурат туфайли болаларни айлантириш сабабидан "Афсоналар водийси" тематик боғига киришга тўғри келди. 


Боғни ташкил этиш мақсад бир вақтнинг ўзида 15.000 нафар фуқарога ҳизмат кўрсатиш, 1.300 та машина учун тураргоҳ қуриш, 3 қаватли ҳурнармандлар маркази, масжид, савдо дўконлари, вилла, меҳмонхоналар ва х.к.лар қуриш учун бўлган. 


Бу лойиҳа учун деярли шахар марказидан 155 гектар(!) ер ажратилган( нарх қимматлиги бўйича Республикада Тошкент ва Самарқанддан кейин учинчи ўринда турувчи шахардан 155 гектар ер бир неча млрд долларга айланади). 


Бугун дам олиш куни бўлишига қарамай, боғда 150 тадан кўп одам йўқ. Сабабини ерлик аҳолидан сўрасам, ҳизмат кўрсатиш яхши эмаслиги, персонал ташриф буюрувчиларга қўпол муносабатда бўлаётганлиги, ундан ташқари табиий сабаблар; ҳаво совуқкиги, ҳозир мавсум эмаслиги билан изоҳлашди. 

Ундан ташқари боғ тўлиқ ишга тушмапти. 


Водий(бу ерни боғ дейиш бироз ҳато бўлади, 155 гектар жойни бемалол водий дейиш мумкин. Жойлашув ўрнига қараб ҳам, катталик ҳажмига қараб ҳам. Масалан Ватикан(44 гектар) каби давлатлардан бемалол 4 тасини жойлаштитиш мумкин бу ҳудудга)га кирибоқ ноқулайликни ҳис қиласиз. Аслида 1300 та машина учун автотураргоҳ қурилиши керак экан. Автотураргоҳ бор, лекин тўла. Сабаби машина бозори қилиб олишибди. Водийга дам олиш учун келганларга деярли жой йўқ, машинафурушлар деярли тўлиқ жойларни банд қилишган. Бир кишини айтишича ноқонуний тилла бозори ҳам шу атрофга олиб келинганмиш, бориб кўрмадим уни. 


Ёмғирли ҳаво бўлганига болаларни ёпиқ иншоот, "VR ZONE" га олиб кирдик. 


Адашмасам бутун боғ бўйлаб маҳсус карталар орқали тўлов қилиб фойдаланиш мумкин экан. 


VR ZONE га кириб, карта расмийлаштиришни сўрасак, карта тугаб қолганини, чек чиқариб беришларини айтишди.


Биз аввал болалар ўйнашиб, кейин ҳисоб қилишим мумкинми йўқми деб сўрасак, ҳодимлар тўлов аввалдан эканлигини айтишди.

Биз болалар қанча ўйнашларини билмаслигимизни, аввалдан тўлов қилсак, агар ўйинлардан зерикиб қолишса, ортган тўлов қайтарилишида муаммо бўлиш ёки бўлмаслигини сўрасак, муаммосиз қайтиб беришларини айтишди.

Чек олдик, бироз ўйнаб, болалар зерикиб қолди.

Ўйин аппаратларини айримлари бузуқ.

Ишлаётганлари жуда қиммат, масалан 1 та ўйин 20-40 сония давом этади, 2000-4000 сўмга. 

Аксарият ўйинлар ёши катталар учун.


Шу сабаблар билан болалар ўйнашни хоҳлашмади.

20.000 сўмга чек беришганди, 12.000 сўмга ўйнаб, ҳоҳламаймиз дейишди.


Қолган 8.000 сўмни қайтиб беришларини сўрасак, чекни ўзини бериб, келаси сафар келсангиз ишлатаверасиз деган жавобни беришди.


Биз узоқдан келганимизни, қайта келишни ҳоҳламаслигимизни айтсак, 8.000 пулни талашманг, кетаверинг қабилада жавоб қайтаришди.

Ман уларга бу арзимаган пул эканлиги, лекин бировни ҳаққи Қиёматда ҳам қайтишини, бировни ҳаққидан қўрқишини айтдим.

Шундан кейин улар агрессив ҳолатда мунозарага киришишди. 

Шевамдан, гап оҳангимдан Наманганлик(бу ишчилар нафақат бошқа вилоят, Наманганни туманларини ҳам назарга илишмас экан) эмаслигимни билиб, сенлаб, қандайдир шевадаги сўзлар билан ҳақорат қила бошлади.

Ман бақирмасликни, ман улардан ҳаққимизни сўраётганимни, гап пулда эмас, принсипда эканлигини, бундай қилиб одамларни ҳаққини олмасликларини айтдим. Масалан бир кунда 1000 та одамдан шундай қилиб пул шилишса, 8.000.000 сўм бировни ҳаққини ейишади. 

Бунга ҳаққилари йўқлигини айтганимдан кейин, кийимидан ҳавфсизлик ҳодими шекилли, мени қаттиқ ҳақорат қилиб, уриш учун ҳаракат қилди, шериклари ушлаб турганига қарамай, уришиш учун анча уринди. Бор овози билан бақир чақир қилиб, ман тушунмаган шевадаги сўзлар билан ҳақорат қилди. 


Бу ҳолатни бемалол текшириб кўриш мумкин, бу жойларни эгаси бўлса, юқоридаги ҳолат VR ZONE да, бугун 21-феврал, таҳминан 11⁵⁰ ва 12³⁰ лар орасида бўлган, камералар бор эди. Кассир акани исми Маҳмуджон экан. 


Чиқиб кетдик, асаб бузилди.

У ердан чиқиб овқатланиш учун кирмоқчидик, ташқаридаги атракционларда учирмоқчидик болаларни, дўконларни айланмоқчи эдик.


Юқоридаги ҳолат сабаб ҳеч бирини қилмадик, у ердан чиқиб кетдик, энди қайтиб бормасак ҳам керак, кимдир маслаҳат сўраса бормасликни маслаҳат бераман.


Одам истироҳат боғига нима учун боради?

Маданий ҳордиқ чиқариш учун боради, юқоридаги ҳолатлар сабаб ким биландир ёқалашиш учун бормайди.


Бундай агрессив ишчиларни кимлар ишга қабул қилишар экан?

Мижозлар билан ҳам шундай муомала қилишадими? 


Фараз қилинг, бирор чет элликни шу ерга олиб келсангиз, мана шундай зўравонларни муомаласини кўриб, нафақат Наманганга, умуман Ўзбекистонга келгиси келмайди. 


Шундай катта лойиҳа қилибдику, ҳизмат кўрсатиш масаласини ўйлаб кўрмапти тадбиркор ҳам.

Бунақада шунча қилган ҳаракати, ҳаражати натижа бермайди. 


Ҳуддики улардан қарздордек муомала қилишларига ҳеч тушуна олмадим.

Ундан ташқари шу ишчиларни маҳаллийчилик қилишлари ҳам жуда катта минус. Яна ички туризмни ривожлантиримиз деб млрд лаб пул сарфлаб ётишибди.

Аввал мана шундай ҳодимларни ислоҳ қилишдан бошлаш керак ҳаракатларни. 


Ўша жойни ўзида ИИБ ҳодимини чақириб, мани урмоқчи бўлган, ҳизмат вазифасини суистемол қилган ҳодим устидан шикоят қилмоқчи эдим, болалар қўрқиб кетишди, залда кўтарилган бақир-чақирдан(залда бақир чақир бўлганда, 15-20 нафар ёш болалар ўйнаётганди). Шу сабаб индамадим.


Ман қайтиб у Водийга бормайман, лекин агар мижозларни жалб қилмоқчи бўлса, боғ маъмурияти бу каби ҳодимлар ишлашларини қайта кўриб чиқиши керак.


Ман қайта у жойга бормайман, кимдир маслаҳат сўраса бормасликни маслаҳат бераман, сиз ҳам Наманганлик бўлмаганингиз учун бирор ҳодим сизга тўсатдан ташланиб қолишини ҳоҳламасангиз, бормасликни маслаҳат бераман.

Report Page