Намангандаги йўл-транспорт ҳодисаси
Ички ишлар вазирлигиНаманган вилоятининг Чуст туманида 2019 йил 16 июль куни соат 10:00ларда Тўрақўрғон туманида яшаган 42 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Шохидон маҳалла ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.А.бошқарувидаги “Captiva” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчи сифатида кетаётган 36 ёшли укаси А.Р.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, ҳамда яна бир йўловчиси 37 ёшли Т.Р. исмли аёл касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси