Наманганда сайёр қабуллар бошланди

Наманганда сайёр қабуллар бошланди



      

Бугун куннинг биринчи ярмида, Чуст туманининг гўзал маскани “Биби она” зиёратгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, республика вазирлик ва идоралар, секторлар, вилоят ташкилот ҳамда идоралар раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабул ўтказилди. Уларни Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов, Чуст, Поп ва Мингбулоқ туманлари ҳокимлари қатнашдилар. Республика ишчи гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бошқарма бошлиғи Ў.Сафаров бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи фуқаро ва тадбиркорларни қабул қилишди. Табирда вилоят ва тумун Ер ресурслари ва кадастр хизмати раҳбар ва ходимлари қатнашишди. Сайёр қабул жараёнида 22 нафар мурожаатчилар қабул қилинди. Булардан 10 нафарининг мурожаати ижобий ҳал қилинди. 8 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали масалалари ҳал этилди. 2 та мурожаат ижро учун назоратга олинди. 2 таси бўйича тушунтириш берилди. Шунингдек, Наманган вилояти Кадастр хизмати ташаббуси билан қамбағалликдан чиқариш учун тузилган “темир дафтар” рўйхатида турган 3 нафар фуқароларга Кадастр ҳужжатларини расмийлаштирда амалий кўмак берилди.


           Куннинг иккинчи ярмида, Республика ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туманидаги “Комилов Турсунбой” фермер хўжалиги дала шийпонида ўз ишини давом этирди. Унда Тўрақўрғон, Косонсой ва Наманган туманларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан иштирок этишди. Сайёр қабул жараёнида кадастр масалалари бўйича жами 25 та муаммоли масала келиб тушди. Шундан 13 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 3 та мурожаат ижро учун назоратга олинди, 4 таси бўйича тушунтириш берилди. Шу билан биргаликда, қамбағалликдан чиқариш учун тузилган “темир дафтар” рўйхатида турган 7 нафар фуқароларга Кадастр ҳужжатларини расмийлаштирда амалий ёрдам берилди.


           Кун якунига қадар жами 47 нафар фуқаролар қабул қилиниб кадастр ҳужжатларидаги муаммоларини ечишга эришилди.

           Эртага сайёр қабуллар Чортоқ тумани, “Нурафшон” МФЙ, “Ором” тантаналар мажмуасида Чортоқ, Уйчи, Янгиқўрғон туманлари ҳамда Наманган шаҳар фуқаролари учун қабул давом этади.


Наманган вилоят “Ермулккадастр” ДК нинг Матбуот хизмати.




Report Page