Наманганда оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Наманганда оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. "Ман" русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиль билан тўқнашган.

ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ

Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, "Нексия" русумли автомобилда бўлган:

1) ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;

2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);

3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);

4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);

5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;

6) йўловчи 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page