Наманганда "Коррупцияга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

 Наманганда "Коррупцияга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Кадастр агентлиги Наманган вилоят Ахборот хизмати.

    Бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йилнинг 7-сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори ва “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига асосан жорий этилаётган янги тизим ва ер ажратиш ва ундан фойдаланиш юзасидан давлат назорати, онлайн-аукцион масалалари бўлиб турибди. 

Маълумки, сўнги йилларда республикамиз иқтисодий соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Хусусан, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлардаги бюрократик тартиб-тамойиллар ва тўсиқларни қисқартириш бўйича бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг 11-октябрь куни Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати раҳбари Бахтиёр Шомансуров, Давлат кадастрлари палатаси Комплаенс-назорат хизмати раҳбари Суннатилла Ахмедов ҳамда Наманган тумани суди судияси Наргиза Шарипова билан ҳамкорликда Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирокида бошқармалар ходимлари учун "Коррупцияга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман, шаҳар кадастр соҳаси раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислар, операторлар ходимлар қатнашдилар. 





Report Page