Наманганда “Е-qaror” электрон тизими ишга туширилди

Наманганда “Е-qaror” электрон тизими ишга туширилди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар берганимиздек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими “Е-қарор” ни жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, 28 апрель куни Наманган вилоят ҳокимининг қарори биринчи бўлиб “E-qaror” электрон тизими орқали электрон равишда қабул қилинди.

Бу борада Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи вилоятда қатор амалий ишларни олиб бориб, бу борада вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.

Шу билан бирга Наманган вилоятидаги Чуст ва Поп туман ҳокимлари томонидан ҳам қарорлар “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинди.

Адлия вазирлиги кўмаги билан Сурхондарё вилоятида биринчи бўлиб Бойсун туманида ҳокимининг электрон қарори қабул қилинди.

Таъкидлаш керакки, янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан тўғри “E-qaror” тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

           Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

 Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — “E-qaror” 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

 Адлия вазирлиги

 Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page