Наманган ёшлари учун янги автобус совға қилинди

Наманган ёшлари учун янги автобус совға қилинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбатдир.

“Ёшлар куни” муносабати билан “Афсоналар боғи”да фаол ва иқтидорли ёшлар, фан олимпиадалари ғолиблари, спортчилар, ёш ҳарбийлар, тадбиркорлар, фермерлар, турли миллат вакиллари ва таниқли санъаткорлар иштирокида “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида катта шоу гала-концерт ташкил этилди.

Унда халқимиз ардоғидаги санъаткорлар, эстрада хонандалари иштирок этдилар.

Тадбирда Президентимизнинг ёшларга табриги ўқиб эшиттирилди.

Наманган вилояти ҳокими Х.Бозаров Ўзбекиcтон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши учун янги автобус совға қилди.

Шунингдек, турли соҳаларда - ишда, ўқишда, жамоатчилик фаолиятида бошқаларга намуна бўлаётган йигит-қизларга қимматбахо совғалар топширилди.


Тадбир якунида 400 нафар ёшлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.


Report Page