Наманган вилоят судлари раислари тадбиркорлар ва фуқаролар билан Наманган туманида сайёр шахсий қабуллар ўтказди

Наманган вилоят судлари раислари тадбиркорлар ва фуқаролар билан Наманган туманида сайёр шахсий қабуллар ўтказди

ЖИБ Наманган вилоят суди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар масаласида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши Баёни қарорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, Наманган вилоят судлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳамда уларни қўллабқувватлаш мақсадида 2019 йилнинг 16 август куни Наманган тумани Халқ қабулхонаси биносида жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси Д.Камилов, Наманган вилоят иқтисодий суди раиси в.б А.Хоназаров, фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси А.Сафаев ва туман (туманлараро) суди раислари, судьялари томонидан тадбиркорлар ҳамда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида келиб тушган 12 та мурожаатнинг жами 7 нафари тадбиркорлар томонидан берилган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3 таси тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Наманган туманидаги Бош вазир қабулхонаси орқали вилоят хокимлигига аризалари қабул қилинган бўлса, 2 таси бўйича Наманган туманидаги Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги юзасидан тушунтириш берилган, шу билан биргаликда, қолган 2 тасига ҳам тегишли тартибда тушунтириш берилди. 

Вилоят суди раисларининг "Тадбиркорлар куни" доирасида тадбиркорлар ва фуқаролар билан сайёр шахсий қабуллари август ва сентябрь ойи давомида вилоятдаги барча туман шаҳар халқ қабулхоналарида ўтказиш режалаштирилган.


ЖИБ Намаган вилоят суди