Нафақаларнинг бир ойлик ўртача миқдори 652,8 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йил март ойига нисбатан 77,3 минг сўмга ёки 13,4 фоизга кўпайган.

Нафақаларнинг бир ойлик ўртача миқдори 652,8 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йил март ойига нисбатан 77,3 минг сўмга ёки 13,4 фоизга кўпайган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

 Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида матбуот анжуманида (https://fb.watch/kSWlot9Su-/) маълум қилинди:
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Пенсия жамғармасининг 2022 йил давомида даромадлари прогноз кўрсаткичлари 33,1 трлн.сўм ёки 106,7% га бажарилди. Бунинг натижасида, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига 3,0 трлн.сўм эркин қолдиқ маблағлари сақланишига эришилди.

Ҳар ойда пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб этилган маблағлар белгиланган муддатларда молиялаштирилиши ҳамда тўланиши таъминланди. Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида давлат бюджетидан

11,1 трлн.сўм трансфертлар ажратилди.

2022 йилда 459,1 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 299,7 минг нафарига пенсия ва 159,4 минг нафарига нафақа) ҳамда

2023 йил 1 январь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 346,3 минг нафарга етди.

Пенсия жамғармаси томонидан 2022 йил давомида 1,6 млн. нафар фуқароларга интерактив ва масофавий хизматлар кўрсатилди.

Мамлакатимизда пенсионерларни ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш юзасидан 2022 йилда 4 та Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та Фармон ва 4 та қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарорлари ҳамда 3 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги “Ўлимни қайд этиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 89-сон қарори қабул қилинди.

Бу орқали фуқаро вафот этганлиги тиббий муассаса томонидан қайд этилганда, дафн маросими учун нафақалар автоматик равишда тайинланиши ва фуқаро Халқ банкининг исталган филиали орқали нафақани олиш имконияти яратилди.

2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини Ўзбекистонда илк бор фуқаролар мурожаатисиз “проактив шакл”да тайинлаш тизими жорий этилди. Бунинг натижасида,

21,1 минг нафардан ортиқ 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролар мурожаатисиз “проактив шакл”да тайинланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-752-сон Қонунига мувофиқ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

- аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг хаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш ҳуқуқи берилди;

- ўқувчи ва талабаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини таълим муассасаларида ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар сақлаб қолиш ҳуқуқи берилди;

- ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар қараган даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш йўлга қўйилди.

2022 йилда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига 16 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан 52 турдаги маълумотлар электрон олинмоқда. Жумладан 2022 йилнинг ўтган даврида қўшимча 8 турдаги

(I ва II гуруҳ ногиронлари, касб-ҳунар коллежи, техникум ёки академик лицей ўқувчиси, 18 ёшдан мактаб ўқувчилари, ёшлар дафтури, темир дафтари, аёллар дафтари, вафот этган фуқаролар, аризачининг манзили тўғрисидаги) маълумотлар электрон олиниши таъминланди.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига кам таъминланган оила сифатида кириш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда онлайн режимда ариза бериш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сон Фармони қабул қилиниб, унга кўра 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

- зарур иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси миқдори 440 000 сўмдан 622 000 сўмга етказилди;

- иш стажи тўлиқ бўлмаган ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 440 000 сўмдан 622 000 сўмга етказилди.

- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалари

ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида янги турдаги парваришлаш нафақаси жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-128-сон Фармонига асосан, 2022 йил

1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 14 фоизга ва минимал истеъмол харажатлари миқдоридан юқори миқдорлардаги пенсия ва нафақалар эса 12 фоизга оширилди.

Натижада, 2022 йилнинг декабрь ойида пенсияларнинг ўртача миқдори 1 036,2 минг сўмни ташкил қилиб, йил бошига ойига нисбатан 1,12 баробарга кўпайган. Нафақаларнинг бир ойлик ўртача миқдори 651,7 минг сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,13 баробарга кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-198-сон қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб барча турдаги давлат пенсияларини, жамғарма томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-258-сон қарорига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига ва қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди:

- пенсия ва нафақа олувчиларга - 300 минг сўмдан (Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан);

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам олувчиларга - 200 минг сўмдан тўлаб берилди.

Ушбу қарор 8,9 млн. нафар ижтимоий ҳимояга муҳож аҳолини қамраб олиб, республика бюджетидан жами 2,2 трлн. сўмлик бир маротабалик ёрдам кўрсатилди.

Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун 4 993,7 мингта аризалар тақдим этилиб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилаларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлиги автоматик равишда кўриб чиқилиб, 2 363,3 мингта (ёки 47%) аризаларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаб берилди.

2022 йилда 144 472 нафар жисмоний ва юридик шахслардан келган ариза, шикоят ва таклифлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши таъминланди.

Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2023 йилнинг I-чорагида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида 28 436 маротаба фуқаролар билан сайёр учрашувлар ўтказилиб (шундан марказий аппарат раҳбарияти томонидан 61 та), оммавий ахборот воситаларида

12 919 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди (шундан, Жамғарма сайтига 225 та, телевидения 764 та, радио 618 та, газета ва журналларда 1658 та, бошқа ижтимоий тармоқларда 9654 та).

 “SMS-pensiya” интерактив хизматига 3,4 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг мобил телефонлари уланди.

Кўрилган чоралар натижасида фуқаролардан мурожаатлар сони 2021 йилга нисбатан 39%га, 2022 йил декабрь ойида йил бошига нисбатан 54%га камайтиришга эришилди.

  Пенсия жамғармасининг 2023 йил 1-чоракдаги даромадлари прогноз кўрсаткичлари 9,3 трлн. сўм ёки 105,7% га бажарилди.

Жамғарманинг 2023 йилни 1-чорагидаги ҳақиқий харажатлари Жамғарма ҳисобидан 12,4 трлн. сўмни ташкил этди. Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида давлат бюджетидан 1,7 трлн.сўм трансфертлар ажратилди.

2023 йилни 1-чорагида Пенсия жамғармаси томонидан 94,5 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 70,0 минг нафарига пенсия ва 24,5 минг нафарига нафақа). Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 минг нафарга ёки 0,9 фоизга кўп тайинланган.

2023 йил 1 апрель ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони

4 400,0 минг нафарга етди. Шундан, 3 807,4 минг нафари пенсия ва 592,7 минг нафари нафақа олувчиларни ташкил этди.

Пенсия жамғармаси томонидан 2023 йил I-чорагида 421 минг нафар фуқароларга интерактив ва проактив хизматлар кўрсатилди.

2023 йил март ойида пенсияларнинг бир ойлик ўртача миқдори 1 070,3 минг сўмни ташкил қилиб, 2022 йил март ойига нисбатан 147,9 минг сўмга ёки

16,0 фоизга кўпайган.

Нафақаларнинг бир ойлик ўртача миқдори 652,8 минг сўмни ташкил этиб,

2022 йил март ойига нисбатан 77,3 минг сўмга ёки 13,4 фоизга кўпайган.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилиб, 4,4 млн. нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб китоб қилиб чиқилди.

2023 йилнинг I-чорагида 1 та Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори ҳамда 1 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан,

Пенсия тизимини автоматлаштириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида:

- Пенсия жамғармаси ва Мажбурий ижро бюроси ахборот тизимлари ўртасида йўлга қўйилган ахборот алмашинуви орқали фуқаролар ўзларининг пенсия миқдорларидан суд қарорига асосан тўловларни амалга оширишда оворагарчилик ҳамда инсон омили бутунлай бекор қилинди;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 4-майдаги ПҚ-5102-сон қарорига асосан, 2023-йил 1-январдан бошлаб фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш фақат биргина паспорт ёки идентификация ID-картаси орқали тайинлаш тизими жорий этилди;

- “Ҳужжатлар-телефонда” тамойили асосида мобил илова орқали пенсия гувоҳномасини мобил иловага ўтказиш ва уни QR-код орқали ҳам идентификациялаш йўлга қўйилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-791-сон Қонуни қабул қилинди. Унга асосан,2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг10 бараваридан 12 бараваргача ошириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Натижада, 370 мингдан ортиқ фуқароларнинг пенсиялари қайта ҳисоб китоб қилиниб, СМС хабарномалар юборилган ҳолда янги миқдорда тўловлари амалга оширилмоқда.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сон Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонунга мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлангандан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлган пенсия олувчиларнинг иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда ҳамда келгусида ҳар

2 йилда ногиронлик пенсия миқдорларини қайта ҳисоблаш амалиёти жорий этилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритилди. Хусусан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса иш стажига инобатга олиниши йўлга қўйилди.

Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун 1 428,4 мингта аризалар тақдим этилиб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилаларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлиги автоматик равишда кўриб чиқилиб, 708,8 мингта (ёки 49,6%) аризаларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаб берилди.

2023 йилнинг I чорагида 24 660 нафар жисмоний ва юридик шахслардан келган ариза, шикоят ва таклифлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши таъминланди.

Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2023 йилнинг I-чорагида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида 5 621 маротаба фуқаролар билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 3 695 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди (шундан, Жамғарма сайтига 25 та, телевидения 117 та, радио 102 та, газета ва журналларда 270 та, бошқа ижтимоий тармоқларда 3181 та).

Натижада, мурожаатлар сони 2021 йил мос даврига нисбатан 61,0%га,

2022 йил мос даврига нисбатан 58,4%га камайтиришга эришилди.

Бундан ташқари, 2023 йил январь-март ойларида Пенсия жамғармаси тизимига МДҲ давлатларидан 3 337 та сўров хатлари келиб тушиб, ўрнатилган тартибда ижроси таъминланди.

 

Тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар:

1. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши натижасида пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслигини таъминлаш мақсадида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

2. Фуқароларга ёшга доир пенсия, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун уларнинг хохишига асосан Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари маркази орқали электрон шаклда мурожаат қилиш имконияти яратилади.

3. Фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтириш бўйича Қонун лойиҳаси қабул қилинади.

4. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Коррупцияга қарши курашиш бошқарув тизимининг ISO 37001:2016 ҳалқаро стандарти талабларига мувофиқлиги бўйича ички аудит текширувини ўтказилади.

Жумладан, Пенсия жамғармаси тизимда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилади.

5. Пенсия қонунчилигининг моҳияти ҳамда тизимдаги ўзгаришлар ҳақида фуқаролар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини фаол давом эттириш, жойларда сайёр учрашувлар ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш ишлари давом эттирилади.

6. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича:

- Ўзбекистонда меҳнат қилиб, хорижга кўчиб кетган ҳамда хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг пенсия таъминоти кафолатлари бўйича Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари билан давлатлараро Битим лойиҳаларини ишлаб чиқилмоқда;

- Ўзбекистон Республикасини Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси (ISSA)га аъзоликка кириши бўйича ташкилий ишларни амалга оширилмоқда.

7. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун аризаларни “онлайн” шаклда тақдим этиш тизимини жорий этилади.

8. Пенсия жамғармаси ахборот тизими такомиллаштирилиб, тегшишли вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ишлари якунига етказилган ҳолда фуқароларга ўзларининг мавжуд иш стажлари ва иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда бўлажак пенсиялари миқдорини доимий кузатиб бориш имконияти яратилади.


Report Page