НУРОТА ТУМАНИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

НУРОТА ТУМАНИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

https://t.me/navoiuz_official

Бугун, 31 январь куни халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессияда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими в.б. Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган У.Халиловни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳамда туман ҳокими лавозимига Файзиев Азамат Исматовични тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу қарор халқ депутатлари Нурота тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Шунингдек, сессияда Нурота туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида “Йўл харитаси” тасдиқланди.

фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, А. Файзиев бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. 


Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.

Report Page