НУРОНИЙЛАРИМИЗ ЭЪЗОЗДА
Бугун Асака тумани «Чўнтак» чойхонасида бўлиб ўтган самимий мулоқот давомида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов ва туман ҳокими М.Алихановлар мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, халқаро майдонларда эришаётган ютуқларимиз бевосита халқимизнинг бирдамлиги ва шижоати билан чамбарчас эканлигини таъкидладилар.
Бир дастурхон атрофида йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, байрамни муносиб кутиб олиш ҳамда аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш бош мақсад эканлигини айтиб ўтдилар.
Шундан сўнг, 500 нафардан зиёдроқ нуронийларимиз ва фахрийларимизга санъаткорлар томонидан дилтортар тароналар тақдим этилди. Тадбир давомида миллий таомларимиздан бири бўлган палов тортилди. Уларга эътибор кўрсатилди. Тадбир сўнгида фахрийларга вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.
Фото: Асака тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати