НУРАФШОН ШАҲАР МАКТАБЛАРИДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ

Янги 2021/2022 ўқув йили расман бугун – 6 сентябрь куни бошланди Мамлакатимизни барча ҳудудларида бўлгани каби Нурафшон шаҳрида ҳам умумтаълим мактаблари ўқувчиларни қабул қилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳардаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этдиб, барча ёшларни Мустақиллигимизнинг ўттиз йилиги ҳамда янги ўқув йили билан табриклашди.

Мактаб остонасига энди қадам қўйган ва 1-синфга қабул қилинган болажонларни алоҳида қутлаб, таълимнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида тушунчалар бериди. Устоз-мураббийларнинг янги ўқув йилидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. Кейинги йилларда таълим-тарбиядаги ислоҳотлар ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янада яхшилаш, болаларга пухта ва мукаммал билим бериш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларга қаратилгани алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

9-10 синф ўқувчиларига “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” (Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу номли халқаро конференциядаги нутқи асосида) мустақил дарсни ўтди. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берди.



@Nurafshonpressa