НУРАФШОН ШАҲРИДА "SAVE ARAL – 2021" СПОРТ МУСОҚАБАСИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

НУРАФШОН ШАҲРИДА "SAVE ARAL – 2021" СПОРТ МУСОҚАБАСИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ


Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу марафонда 3 мингдан ортиқ ёшлар ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Жорий йил мазкур югуриш марафони йўналиши кичик шаҳарлар ва аҳоли пунктлари орқали ташкил этиляпти. Бу эса чекка ҳудудлар аҳолисини соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш ва жойларда спортни оммалаштириш имконини беради.

Мусобақалар аллақачон мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, жумладан, Косонсой, Хонобод, Яйпан, Зарафшон ва Зомин каби туман ва шаҳарларда ҳам ташкил этилган бўлиб, ноябр ойида Тошкент шаҳрида финал босқичига старт берилади.

Айтиш жоизки, "Save Aral – 2021" пойгалари 3 йилдан буён ўтказиляпти ва ҳар бир босқичда иштирокчилар қамрови кенгайиб бормоқда.

Нурафшон шаҳри мезбонлик қилган навбатдаги босқичда Тошкент вилояти ёшларининг ҳам қизиқиши катта бўлганини кўриш мумкин.

Ўғил болалар ўртасида Қашқадарё вилоятидан Евгений Фадеев биринчи ўринни эгаллади. Қайд этилган натижалар бўйича Фарғона вилоятидан Файзулло Пўлатхўжаев иккинчи, Тошкент вилоятидан Юсуфжон Абдуллаевлар учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қизлар ўртасида эса Қашқадарё вилоятидан Ўғилой Музаффарова биринчи ўринни қўлга киритди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасига Наманган вилоятидан Беназир Ҳакимова, учинчи поғонасига эса Тошкент вилоятидан Назира Маъмуржонова кўтарилди.

Шунингдек, “Энг ёш қатнашчи”, “Энг ёши улуғ қатнашчи” номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланди.

@Nurafshonpressa


Report Page