НУРАФШОН ШАҲРИДА ПОЛО ОТ СПОРТИ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

НУРАФШОН ШАҲРИДА ПОЛО ОТ СПОРТИ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

September 14, 2021

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 11 март кунидаги “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисида 5024-сон қарори ижроси бўйича Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган поло от спорти мусобақаси ташкил этилди. 

Нурафшонда поло спорт турини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

От спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан, Миллий гвардия ҳузурида ташкил этилган Чавандозлар мактаби ва Қорабайир отлари маҳорат мактаблари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Нурафшон шаҳар “Юксалиш” МФЙ маҳалласидаги уйингох Миллий гвардия тасарруфига берилди.

“Юксалиш” МФЙ маҳалласи уйингохида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти бошқармаларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Жамоат ҳафсизлиги университети курсантлари ва Нурафшон шаҳар уюшмаган ёшлар жамоалари ўртасида поло от спорти бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа кескин ва курашларга бой тарзда  ўтди. 

Поло спорт мусобақаларига старт берилишидан олдин барча фуқароларимиз, ўқувчи ёшлар ва келган мехмонларга ҳарбий техника, ўқ – отар қуроллари ва алоқа воситалри кўргазмаси намоиш қилинди. Ҳарбий техникаларни кўргазмаси фуқароларимиз ва ёшларимизда ўзига ишонч, жанговар техникалар билан яқиндан танишиш имкониятларини берди.

Поло спорт мусобақаси Миллий гвардия спорт мактаби ва миллий гвардия оркестрининг кўргазмали чиқишлари билан бошланди.


Сўзга чиққан шаҳар ҳокими М.Салиев барча мусобақа иштирокчиларни Нурафшон шаҳрида ўтказилаётган поло мусобақаси билан табриклаб омад ва зафарлар тилади.

Поло от спорти бошқа спорт турларидан жамовий спорт тури эканлиги билан фарқланади. Барча жамоа аъзоларидан жамовий ҳаракатланиши талаб этади. Поло ўйинининг яна бир ҳусусиятларидан бири бу полочидан бир вақтнинг ўзида от ва танани назорат қилиш шунингдек, юқори диққатни жамлашни талаб этади.

Кескин ва курашларга бой ўтган мусобақада жамоалар қуйидаги натижаларни қўлга киритди. Бунда:

1 - ўрин Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилар жамоаси;

2 - ўрин   Нурафшон шаҳар уюшмаган ёшлар жамоаси;

3 - ўрин Ўзбекистон Республикаси Жамоат ҳафсизлиги университети курсантлари жамоаси.

Ғолиб бўлган жамоаларга шаҳар ҳокими ва Миллий гвардия Тошкент вилояти раҳбарининг совғалари билан тақдирланишди.

@Nurafshonpressa


Элбек Маталиев


Report Page