ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимиАндижон туман адлия бўлими томонидан Бўтақора Мурувват уйида яшовчи 9 нафар ногирон фуқароларнинг аризалари ўрганилди. Улар шу кунга қадар паспорт олмаганликлари сабабли янги паспортлар олишда амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилишган. Аризалар туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.
Шундан сўнг, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда адлия бўлими ходимлари Мурувват уйига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида хар бир аризачи билан учрашув ўтказилди. Сухбат жараёнида фотосуратлари (паспорт учун) олиниб, тегишли ҳужжатлари билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига топширилди. 15 кун муддатда барча фуқароларга янги паспортлар билан таъминланиши назоратга олинди.