НОДАВЛАТ ВА НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ХУСУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТ

НОДАВЛАТ ВА НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ХУСУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТ


Жорий йилнинг 15 апрель куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Матбуотчилар уйининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги "2021-2025 йилларда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш"

тўғрисдаги ПФ-6181 сонли Фармонининг мазмун моҳияти тўғрисида Парламент комиссияси ҳамда Президентимизнинг 2021 йил 3 мартдаги "Нодавлат ва нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллик эркинлиги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5012 сонли қарори ижроси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида, Парламент комиссияси аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоаси фонди ходимлари, Ижтимоий шериклик бўйича жамоаси комиссияси аъзолари, Кенгашлар ҳузуридаги жамоаси фондлари ходимлари, давлат органлари вакиллари, УзННТМА ва ҳудудий бўлимлари ходимлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ННТ ва Фуқаролик жамиятининг бошқа институт вакиллари, ОАВ вакиллари, адлия, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда фаолият юритаётган адвокатлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг муаммолари ва камчиликлари эшитилиб, давлат томонидан ижтимоий кўмаклашиш ва бошқа масалалар юзасидан қизиқарли ва долзарб бўлган маърузалар тингланиб, бу борада Парламент ишчи гуруҳи тузилиб, ННТнинг барча муаммоларини бартараф қилиш хақида келишиб олинди.

https://paruz.uz/post/nodavlat-va-notizhorat-tashkilotlarini-davlat-tomonidan-llab-uvvatlash-hususidagi-davra-subat


Report Page