НОҲАЛОЛ РАҚОБАТ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

НОҲАЛОЛ РАҚОБАТ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

 Ж.Убайдуллаев

Монополияга карши кураш кумитасига келиб тушган “SHERIS RENT GROUP” МЧЖнинг ноҳалол рақобат ҳолати бўйича иш қўзғатиш суралган мурожаатига биноан ушбу компания қонунчиликда белгиланган тартибда Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори бўйича 29-синфга мансуб маҳсулотларга (колбаса маҳсулотлари) товар белгиларини рўйҳатдан ўтказган. Бироқ, “KOZIMJON OMAD” МЧЖ, “PREMIUM MEAT PRODUCTS” МЧЖ ва “MYASODELOFF” ХКлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган колбаса маҳсулотларининг ўрамида “SHERIS RENT GROUP” товар белгиларига адаштириб юбориш даражасида айнан ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланганликлари маълум булган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк Агентлиги маълумотига кўра, “KOZIMJON OMAD” МЧЖ, “PREMIUM MEAT PRODUCTS” МЧЖ ва “MYASODELOFF” ўз маҳсулотларида фойдаланаётган белгиларни рўйҳатдан ўтказиш учун Агентликка мурожаат қилмаганлар. Кўрсатилган ташкилотларнинг маҳсулотларидаги белгилар бўйича ўтказилган қиёслов таҳлилига кўра, улар “SHERIS RENT GROUP” МЧЖ товар белгиларига адаштириб юбориш даражасида бир хил эканлиги аниқланган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси биринчи қисми, учинчи хатбошсига кўра юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, товарни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолда товарни реализация қилиш, шу жумладан товарни хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товар белгисига, фирма номига ўхшаш бўлган ёхуд адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан уни товарларда, этикеткаларда, ўровларда жойлаштириш йўли билан ёки сотилаётган ёхуд фуқаролик муомаласига ўзгача тарзда киритилаётган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқача тарзда фойдаланиш йўли билан, шунингдек ушбу белгидан домен номида фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда савдони амалга ошириш таъқиқланиши белгилаб қўйилган.

Қайд этилганларга асосан, Қўмита томонидан “KOZIMJON OMAD” МЧЖ, “PREMIUM MEAT PRODUCTS” МЧЖ ва “MYASODELOFF” ХКларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси биринчи қисми, учинчи хатбошиси талабларини бузилиши белгилари бўйича иш қўзғатилди.

Урганишлар натижасида, ушбу талаблар бузилган деб топилди ва уларга “SHERIS RENT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган товар белгиларига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланиб колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш, ушбу белгилар туширилган колбаса маҳсулотлари ўрамини йўқ қилиш ва  келгусида бундай қонунбузилиш ҳолатига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси  Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати. 




Report Page