ННТ вакилларига тренинглар ўтказиш учун мутахассислар таклиф этилади

ННТ вакилларига тренинглар ўтказиш учун мутахассислар таклиф этилади


Фото: P4I

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) нинг молиявий кўмагида “Инновациялар учун ҳамкорлик – P4I” дастури доирасида Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи ННТ вакилларини салоҳиятини оширишга қаратилган тренинглар ўтказишни режалаштирган. Танловда иштирок этиш учун қуйида келтирилган мавзулар бўйича тренинг ўтувчи тренерлар таклиф этилади.

“Инновациялар учун ҳамкорлик - P4I” Дастури Ўзбекистонда ННТлар салоҳиятини ошириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш ва фуқароларни давлат бошқарувига жалб қилишга қаратилган. Дастур ННТлар, давлат органлари ва бизнес ҳамжамияти ўртасида конструктив ва самарали ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради.

Тренинглар мақсади - ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкилий салоҳиятини ошириш ва ҳукумат ва бизнес ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

Вазифалар:

  • Тренинг мавзуси бўйича энг яхши амалиёт ва тажрибани ўрганиш;
  • Инновацион воситалардан фойдаланиш бўйича кўникмаларни эгаллаш;
  • Эгалланган билим ва кўникмаларни амалиётга жорий қилиш ва ривожлантириш.

ННТлар учун тренинглар мавзулари ва ўтказиш жадвали:

19-20 сентябрь — “Лойиҳаларни ишлаб чиқиш”

26-27 сентябрь — “Ижтимоий шериклик”

3-4 октябрь — “Фуқаролик ташаббусларини илгари суришнинг самарали воситалари”

17-18 октябрь — “Молиявий барқарорлик”

Кутилаётган натижалар: Иштирокчилар олган билимларини ўз ташкилотларида қўллайдилар, алоқа кўникмаларини яхшилайдилар ва тренинг давомида қатнашчиларга консультатив маслаҳатлар берилади. Тренингдан сўнг иштирокчилар ташкилотнинг молиявий барқарорлиги бўйича лойиҳавий таклифлар / режалар / фуқаролик ташаббусларини самарали илгари суриш бўйича режалар (тренинг мавзуларига қараб) ишлаб чиқадилар.

Тренерларга қўйиладиган талаблар:

  • Мамлакат ва унинг фуқаролари учун қадрли бўлган масалаларни эътиборга олиш ва тингловчиларнинг сиёсий, маданий ва диний қарашларига нисбатан салбий муносабатда бўлиши мумкин бўлган низо ва фикрлардан қочиш;
  • Ушбу мавзулар бўйича тренинглар ўтказишда амалий тажрибаси;
  • Нодавлат ташкилотлар билан иш тажрибаси;
  • Тренинг қатнашчилари учун катта амалий аҳамиятга эга бўлган инновацион ёндашувлар ва воситаларни таклиф қилиш;
  • Иштирокчилар ва буюртмачиларнинг эҳтиёжларига жавоб беришга ҳамда зарур ҳолларда дастурга ўзгартиришлар киритиш.

Тренерлар қуйидагиларни тақдим этишлари зарур:

•        Тренингнинг тўлиқ жадвали ва дастури (танланган мавзулар бўйича);

•        Тренингда кўрсатилган мавзулар бўйича тарқатма материаллар тўплами (электрон шаклда);

•        Машғулотларни белгиланган муддатларда ўтказиш;

•        Тренинг аввалида билимларни баҳолаш бўйича сўров ўтказиш ва якунда тескари алоқа бўйича сўров ўтказиш;

•        Тренингдан сўнг 3 иш куни давомида баҳолаш бўйича таҳлилларни ўз ичига олган якуний ҳисобот тақдим этиш. Унда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

-         методологиянинг қисқача тавсифи;

-         тақдимотлар ва тренинг маълумотлари;

-         иштирокчиларнинг контакт маълумотлари ва имзолари қўйилган рўйхат;

-         тренинг бўйича хулосалар ва тавсиялар.


Танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни тақдим этиш лозим:

1. Тренингни дастлабки дастури (танланган мавзулар бўйича);

2. Бюджет;

3. Тренер резюмеси.

Буютмачи қуйидагиларни таъминлайди:

  • тренернинг хизмат сафари, овқатланиши, турар жойи ва гонорари учун тўловларни амалга ошириш;
  • тренинг иштирокчилари учун логистика ва овқатланишни ташкил қилиш.

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри

Иштирокчилар: Ўзбекистон ННТ вакиллари

Аризаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати: 2019 йил 4 сентябрь, соат 18:00

Алоқа ва тўлов:

Тренингларни мувофиқлаштириш бўйича маъсул шахс: Саида Мустафаева, дастур кординатори, p4i@yumh.uz. Илтимос, электрон хабар сарлавҳасида: “ТРEНEРЛАР ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН РЕЗЮМЕ (ФИШ)”

Тренинг мавзуларининг қисқача тавсифи ва кутилаётган натижалари.

1. “ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ”

Ушбу тренинг грант учун муваффақиятли лойиҳавий таклифни тайёрлаш ва ёзиш учун қўлланма бўлади; халқаро донор ташкилотлар лойиҳаларига қўйиладиган талабларга мувофиқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш (лойиҳаларнинг асосланиши, бюджети, мониторинг ва баҳолаш); лойиҳа жамоасида самарали ишлаш. Ушбу тренинг натижасида иштирокчилар уларнинг лойиҳалари халқаро донорлар ва давлат томонидан молиялаштирилиши учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар.

Кутилаётган натижалар: Иштирокчилар ўз лойиҳалари ва дастурларини халқаро донорлар ва давлат томонидан маблағ оладиган тарзда ишлаб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар.

2. “ТАШКИЛОТНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ”

Тренинг нотижорат ташаббусларнинг молиявий барқарорлигига янгича ёндашувларни ўрганишга, молиявий менежмент соҳасидаги профессионал кўникмаларни такомиллаштиришга, шунингдек молиялаштиришнинг янги манбаларини топишга қаратилган. Якунда иштирокчилар натижаларга эришишга йўналтирилган молиявий менежмент тизимини қандай ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни ўрганадилар, шунунгдек тренинг давомида иштирокчилар ташкилотнинг молиявий барқарорлиги режаларини ишлаб чиқадилар.

Кутилаётган натижалар: Иштирокчилар натижаларга эришишга йўналтирилган молиявий менежмент тизимини қандай ишлаб чиқиш ва жорий қилишни ўрганадилар, ташкилотнинг молиявий барқарорлиги режаларини ишлаб чиқадилар.

3. “ФУҚАРОЛИК ТАШАББУСЛАРИНИ ИЛГАРИ СУРИШНИНГ САМАРАЛИ ВОСИТАЛАРИ”

Тренинг нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини илгари суриш, уларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида иштироки, давлат билан конструктив мулоқот ўрнатиш орқали билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган. Тренинг натижасида иштирокчилар давлат сиёсатидаги ижобий ўзгаришларга эришиш, заиф гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа муҳим муаммоларни ҳал қилишда турли манфаатдор томонларни ва барча даражадаги қарор қабул қилувчиларнинг эътиборини жалб қилиш учун технологияларни амалиётга жорий қилишни ўрганадилар.

Кутилаётган натижалар: Иштирокчилар давлат сиёсатидаги ижобий ўзгаришларга эришиш, ҳимоясиз гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва муҳим муаммоларни ҳал қилишда турли манфаатдор томонларни жалб қилиш учун барча даражадаги қарор қабул қилувчиларнинг эътиборини жалб қилиш технологиясини амалиётга жорий қилишни ўрганадилар.

 4. “ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК”

Ушбу тренинг давлат ва бизнес тузилмалари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари тўғрисидаги мавжуд стереотипларни танқидий англашга ҳисса қўшади, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамиятдаги роли, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда шерикликнинг афзалликлари ва ўзаро таъсир кўрсатадиган стереотипларни аниқлашга ёрдам беради. Тренинг натижаси ўлароқ, талабалар ижтимоий шериклик алоқаларини ўрнатиш технологиялари ва воситаларини қўллаш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун шериклар ресурсларини бирлаштириш ва ўзаро таъсир ўтказиш зарур ва мумкинлигини аниқлаш кўникмаларига эга бўладилар.

Кутилаётган натижалар: Иштирокчилар ижтимоий шериклик ўрнатиш учун технологиялар ва воситаларни қўллаш кўникмаларига эга бўладилар, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик ва шериклар манбаларини бирлаштириш зарур ва мумкинлигини аниқлайдилар.

 

 

Report Page