НАЗОРАТ ХАРИДИ: 7та ТУРДАГИ МУЗҚАЙМОҚЛАРДАН 6 таси ТАРКИБИДА ИЧАК ТАЁҚЧАСИ ГУРУҲИДАГИ БАКТЕРИЯЛАР БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ

НАЗОРАТ ХАРИДИ: 7та ТУРДАГИ МУЗҚАЙМОҚЛАРДАН 6 таси ТАРКИБИДА ИЧАК ТАЁҚЧАСИ ГУРУҲИДАГИ БАКТЕРИЯЛАР БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг тасарруфидаги Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси лабораториясининг хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди.

2. “TEXNOSTANDART-NEO” МЧЖнинг аккредитациядан ўтган лабораторияси хулосасига кўра, қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”  каби турдаги маҳсулотлар таркибида сахароза миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги яъни, белгиланган меъёр 14,5 - 17,5 % ўрнига 37,7 -38,1 % эканлиги маълум бўлди, “Олма мевали” пломбир маҳсулотида эса аксинча сахароза миқдори меъёрдан камлиги аниқланди.

3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг маҳсулот маркировкаси (қадоғи) бўйича берган хулосасига кўра,  қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали” ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотларда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаган. 

Мазкур ҳолатда  МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали”ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотлари таркиби ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Шунингдек, ўрганиш давомида ушбу музқаймоқларнинг қадоғида “Музқаймоқни истеъмол қилиш вазнингизни камайтиришда, иммунитетни ошириш ва стрессдан чиқишда ёрдам беради, шунингдек, яхши кайфият тақдим этади” деган маънодаги ёзувларини тасдиқловчи ҳеч қандай хулосалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига номувофиқ маҳсулотларни истеъмолчилардан қайтариб олиш бўйича тегишли чораларни кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборилди

Report Page