НАВРЎЗ ЭЛИМИЗГА ҚУТ - БАРАКА ОЛИБ КЕЛСИН!

НАВРЎЗ ЭЛИМИЗГА ҚУТ - БАРАКА ОЛИБ КЕЛСИН!


https://telegra.ph/

Ассалому алайкум, қадрдонлар!

Барчангизга янгиланиш ва яшариш айъёми Наврўзи олам муборак бўлсин!


Узоқ ва рутубатли қишдан сўнг, бу кунларнинг қадри бошқача экани юртдошлаоимизнинг юз - кўзидан аён. Биз баҳорни, меҳнатни, миришкорликни, янгиланишни севувчи бунёдкор халқмиз! Тупроқдан ризқ ундирадиган, чўлдан чаман барпо этадиган ижодкор халқмиз!

Шу боис, баҳорни севамиз, уни интиқлик билан кутамиз!


Бахорий янгиланиш байрами Навруз билан табриклайман! Ҳаётимиз илму урфонимиз, меҳнату шижоатимиз билан нурафшон бўлсин! Илмимиз халқимиз дастурхонини тўкин қилсин, сизу биз тайёрлаётган мутахассислар мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожи учун меҳнат қилишсин!


Хонадонингизда тинчлик, хотиржамлик ва мехр-оқибат хис-туйғулари ҳамиша ҳукмрон бўлсин, деб дуо қиламиз.

Юртимиз тинч, халқимизнинг дастурхони тўкин, юртбошимиз омон бўлсин!

Наврўз элимизга қут - барака олиб келсин!


Ҳурмат билан:

Худайназар Юнусов

Биология фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор,

СамДВМЧБУ ректори

Report Page