НАВОИЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТУННЕЛИ ЯСАБ, ШАҲАР  МАРКАЗИГА ЎРНАТИШДИ.

НАВОИЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТУННЕЛИ ЯСАБ, ШАҲАР  МАРКАЗИГА ЎРНАТИШДИ.

@navoiy_viloyat_axborot

Мазкур янгилик “KARMANA GOLDEN EGGS” МЧЖ раҳбари Азиз Сувонов ҳамда “EXPORT FISH PRODUCT” МЧЖ директори Обид Саидовлар ташаббуси ва саъйи ҳаракати билан ҳар томонлама қулай ва замонавий услубда тайёрланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу тадбиркорлар  айни синовли кунларда ўзларининг эзгу амаллари билан Навоий ва Кармана шаҳридаги эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаб, бир қатор хайрия акцияларини ўтказишган эдилар. 

- Бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус инфекциядан ҳимояланиш муаммоси шунчаки оддий гап эмас. Мазкур жараёнда изланиш ва ўрганиш давр тақозоси. Биз ҳам ушбу дезинфекция туннелини бир қатор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, тайёрладик, - дейди Азиз Сувонов. - Ушбу туннелдан ўтган фуқаронинг усти-боши дезинфекция қилинади. Бундан ташқари туннелда қўл ювиш учун антисептик воситалар ўрнатилган. Дезинфекция туннели шаҳарнинг пиёдалар серқатнов ҳудудларида санитария-гигиена хавфсизлик таъминлаш мақсадида ўрнатилди. Тадбиркорлар хомийлиги туфайли ундан фуқаролар мутлақо бепул фойдаланишмоқда. Шунингдек, мазкур мосламага шу пайтга қадар ўнга яқин буюртмалар берилди.






Report Page