НАВОИЙЛИК ФАОЛ ҲАРБИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

НАВОИЙЛИК ФАОЛ ҲАРБИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб давлатимиз мадҳияси билан бошланган тадбирда вилоят раҳбари Нормат Турсунов йиғилганларни юртимиз тинчлиги ва халқимизнинг осуда ҳаётини тараннум этувчи айём – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги байрами билан қутлади.


Шундан сўнг бир гуруҳ ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ҳамда соҳа фахрийлари «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Вилоят маркази ҳамда барча шаҳар ва туманларда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали тадбирлар давом этмоқда.

 

Каналимиздан узоқлашманг.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.





Report Page