НАВОИЙЛИК АЛИШЕР
https://t.me/vaqt_manziliЧАРХ
Тун.
Қайдадир нимадир чархланаётир,
Тонг отгач ўткир тиғ бўғзлар тунни.
Ёки кесилади бирорта сиртмоқ
Балки қирқиб отар бирор тугунни.
Дунё айвонида бўлса сокинлик,
Зулмат саҳнасида ой мотамсаро.
Кимдир юрагини оташга бериб
Севгисин тоблайди ишқ ҳижрон аро.
Бир шоир йиғлайди бизнинг томонда,
Дастрўмол қилади шеър дафтарини.
Сўнг қалам чархлайди, йўнади дардин
Қаламдан ўтказар бари-барини.
Тонг.
Ёришиб келади офтобнинг юзи,
Бир миллат, битта эл, халқланаётир.
Кун келиб дамини сезасан олам
Қайдадир нимадир чархланаётир.