НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА НОҚОНУНИЙ ОВ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР АНИҚЛАНДИ

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА НОҚОНУНИЙ ОВ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР АНИҚЛАНДИ

milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 5 февраль куни Навоий вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбирда Нурота тумани Айдаркўл табиий сув ҳавзаси ҳудудида фуқаролар Ҳ.О. ва Қ.Д. томонидан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддаси талабларига риоя қилмасдан, ов қуролидан фойдаланиб, тақиқланган муддатда, тақиқланган ҳудудда ов қилиш мақсадида юргани, фуқаро Ф.Н. эса ноқонуний равишда балиқ овлаганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида 25 та (илмоқлар сони 15тадан ошмаслиги керак) илмоқлар олиб қўйилди.

milliygvardiya.uz
milliygvardiya.uz

Шунингдек, жорий йилнинг 6 февраль куни ўтказилган тадбир мобайнида Нурота тумани Айдаркўл табиий сув ҳавзаси ҳудудида фуқаролар А.Ф., И.И. ва Ч.У. лар овни тугатиб қайтаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда, ов йўлланмасида белгиламаган қушлар овланганлиги аниқланди.

milliygvardiya.uz

Юқрида санаб ўтилган ҳолатлар юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига 1 млн. 225 минг сўмдан жарима белгиланди.




Report Page