НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА БАРЧА РАҲБАРЛАР ЎЗЛАРИ ТАЪЛИМ ОЛГАН МАСКАНЛАРДА...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА БАРЧА РАҲБАРЛАР ЎЗЛАРИ ТАЪЛИМ ОЛГАН МАСКАНЛАРДА...


Навоий вилоятида “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида барча умумтаълим мактабларида биринчи ўқув машғулотларни яъни “Мустақиллик дарслари”ни вилоят ташкилот раҳбарларидан 51 нафари, корхона ва ташкилот раҳбарларидан 50 нафари, маҳаллий депутатлардан 260 нафари ўзлари таълим олган мактабларга бориб, “Билимлар куни” тадбирларига қатнашиб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзусида Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида яратилган тавсия асосида мустақиллик дарсларини ўтдилар.

Мустақиллик дарсларида юртимизнинг мустақиллик даврларида эришган ютуқлари, бугунги кунда вилоят таълим тизимида эришилган ютуқлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача ривожланиш Концепциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдиришга, шунингдек, ўқувчиларни 2019-2020 ўқув йилида янги ютуқларга руҳлантирувчи маъруза ва слайдлар ҳавола этилди.

Вилоят ҳокими К.Б.Турсунов ҳам Кармана туманидаги ўзи таҳсил олган 21-умум таълим мактабида бўлиб, таълим масканига илк қадам қуйган болажонларга “Президент совғаси”ни тантанали топширди ҳамда 11- синф ўқувчиларига дарс ўтди. Бу эса, албатта ёшларни руҳлантиради ва келажакка дадил қадам ташлаш учун замин бўлади.