НАВОИЙ ШАҲАР МАКТАБЛАРИНИ 66 НАФАР БИТИРУВЧИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН ЯКУНЛАДИ

НАВОИЙ ШАҲАР МАКТАБЛАРИНИ 66 НАФАР БИТИРУВЧИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН ЯКУНЛАДИ


Бугун жорий ўқув йилида Навоий шаҳридаги мактабларни битирган фаол ва иқтидорли ўқувчиларга Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ва сектор раҳбарлари иштирокида олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, 2019-2020 ўқув йилида Навоий шаҳар мактабларини 2401 нафар ўқувчи ёшлар битирган бўлиб, уларнинг 1488 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Улардан 1121 нафари мамлакатимиздаги олийгоҳларига, 75 нафари Ўзбекистондаги хорижий олий ўқув юртлари филиалларига ва 292 нафари хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олаётгани эътирофлидир.

Навоий шаҳрида жорий йилда 20 та умумий ўрта таълим мактабларини жами 2204 нафар 11-синф ўқувчилари битирган бўлса, уларнинг 66 нафари олтин, 4 нафари кумуш медал билан тугаллади.

 Жорий йилда 11-синф битирувчиларининг 103 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини қўлга киритди.

Қолаверса, 174 нафар битирувчилар IЕLТS ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлди.

Битирувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларнинг йўналишлари бўйича ҳар бир ўқувчини касбга ўргатиш ишлари ташкил этилиб, улар йўналишлар бўйича касб-ҳунар малакасини берувчи сертификатлар олиб, касб-ҳунар эгаси бўлишди.

Эътироф этиш керакки, бугунги кунда шаҳардаги 103 нафар ўқувчилар хорижий олий таълим муассасаларининг талабаси бўлди. Яқин кунларда яна 100 нафарга яқин шаҳар мактаблари ўқувчилари халқаро ва миллий сертификатларни олишга тайёргарлик кўришмоқда.

Тантанали тадбирда ўқувчиттлар, уларнинг устозлари ва ота-оналари иштирок этди. Энг муҳими, бу эътироф битирувчиларнинг келгусидаги ҳаёт йўллари учун мустаҳкам замин яратди.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

 



Report Page