НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ БУЮМ БОЗОРИДА МАСЪУЛЛАР БИЛАН ШТАБ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗДИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ БУЮМ БОЗОРИДА МАСЪУЛЛАР БИЛАН ШТАБ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗДИ


Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров раислигида “Навоий савдо комплекси” буюм бозорида штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Shodlik Gaybullayev

Жараёнда тегишли масъуллар иштирокида бозор ҳудуди бирма-бир кўздан кечирилиб, дуч келинган камчиликлар бўйича мутасаддиларга жойида кўрсатмалар берилди.

Shodlik Gaybullayev

Шаҳар ҳокими буюм бозори фаолиятини бошлашидан олдин, аввало унинг карантин талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш, шундан сўнг савдони йўлга қўшиш зарурлиги таъкидлади.

Shodlik Gaybullayev

Хусусан, қисқа муддатда бозор ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилиниши, унинг кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши лозимлигини юзасидан тегишли масъулларга аниқ ва муддатли топшириқлар берди.

 Шунингдек, сотувчи ва харидорлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳамда тиббий ниқобда бўлмаганларни буюм бозори ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берди. 

Таъкидландики, бозор ҳудуди тўлиқ карантин талабларига келтирилгандан сўнг, тузилган шаҳар ишчи гуруҳи томонидан назоратдан ўтказилиб, уларнинг рухсати билан фаолиятини бошлайди. 


Shodlik Gaybullayev

Эслатиб ўтамиз: Республика махсус комиссиясининг ахборотига кўра 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат берилди.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Report Page